Маълумотли эронлик аёллар глобал илмий майдонда қайси ўринларда?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98534-Маълумотли_эронлик_аёллар_глобал_илмий_майдонда_қайси_ўринларда
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Эрон исломий қадриятларга таянган ҳолда университет соҳасида аёлларнинг мавқеини ошириш ва гендер адолатга эришиш йўлида самарали қадамлар қўйган.
(last modified 2025-12-25T08:47:16+00:00 )
декабр 25, 2025 13:30 Asia/Tashkent
  • Маълумотли эронлик аёллар глобал илмий майдонда қайси ўринларда?
    Маълумотли эронлик аёллар глобал илмий майдонда қайси ўринларда?

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Эрон исломий қадриятларга таянган ҳолда университет соҳасида аёлларнинг мавқеини ошириш ва гендер адолатга эришиш йўлида самарали қадамлар қўйган.

1979-йилда Эрон Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан кейин, эронлик аёллар фан ва технологияни эгаллаш  учун университетларда кучли иштирок этдилар. Порс тудей сайтининг ушбу мақоласида биз ушбу муваффақиятларниг баъзиларини кўриб чиқамиз.

Эрон парламентининг "Аёллар ва оила" фракцияси раиси Заҳро Худододий ўз сўзларида бугунги кунда  Эрон университетлари битирувчиларининг 60 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этади ва эронлик аёллар тибибёт, муҳандислик, ҳуқуқ, гуманитар фанлар, ахборот технлоигялари ва санъат каби турли соҳаларда рол ўйнайди, деб маълум қилди.

Эрондаги кириш имтиҳонларига номзодларнинг неча фоизини аёллар ташкил этади? 

Айни пайтда Эрон Фан тақиқот ва технология вазири Ҳусейн Симоий Сарроф эронлик аёлларнинг университеларга киришига хуш келибизлиги ва кириш имтиҳонида аҳм номзодларнинг кўплигига тўхталиб, Эронда эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, кириш имтиҳонига номзодларнинг қарйиб 63 фоизи аёллардир, деб айтди.

18 эронлик аёл тадқиқотчилар миллий ва халқаро миқёсда энг кўп келтирилган тадқиқотчилар рўйхатида 

Бошқа томондан ислом олами фан ва технология иқтисод ва мониторинг томонидан чоп этилган ҳисоботларга кўра, Теҳрон университеларидан 18 аёл тадқиқотчи миллий ва халқаро миқёсда энг кўп иқтибос келтириладиган тадқиқотчилар рўйхатида. бу исмларнинг баъзилари эса: Фарнуш Фаридбуд, Фарзона Шамироний, Фаришта Рашчий, Заҳро Имомжумъа ва Марям Саломий.

Эронлик аёл олим учун нуфузли глобал мукофот 

Айни пайтда, Теҳрон тиббиёт фанлари университети Эрон тиббиёт факултетининг анъанавий фармация профессори доктор Ружо Раҳимий 2025-йилги  Bionorica Phytoneering мукофоти совриндори деб эълон қилинди Германиянинг BioNorica компанияси томонидан таниқли тадқиқотчиларга тақдим этилган ушбу халқаро мукофот  фиофармацевтик маҳсулотларни /ўсимликлар, ва ўсимлик бирикмалардан тайёрланган дорилар/ ишлаб чиқиш ва қўлаш бўйича ажойиб тадқиқотларни эътироф этади.

Эронлик аёл ихтирога эга 

Таниқли эронлик аёл Биби Фотима Ҳақирулсодот Нидерланияднинг Амстердам шаҳридаги VUMC университетида наномедика фанлар бўйича  PhD даражасига ега. У 2 та билимга асосланган маҳсулот ишлаб чиқарганидан фахрланади, 12 та патентга эга ва 70 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро лойиҳаларга эгадир.

*Эрон қизлари муваффақиятлари/ бир йил ичида 868 та жаҳон медалини қўлга киритди