Эрон президенти Эрон ва Албания ҳамкорликларини кенгайтиришни олқишлаб чиқди
(last modified Sun, 15 Jan 2017 14:28:19 GMT )
Январ 15, 2017 19:28 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Теҳронда Албания ташқи ишлар вазирини
    Эрон президенти Теҳронда Албания ташқи ишлар вазирини

Эрон президенти Теҳронда Албания ташқи ишлар вазирини қабул қилганида Эрон давлати Албания билан ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни олқишлайди деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Албания ташқи ишлар вазири билан учрашганида  Баржом дастуридан кейинги даврда  барча тармоқлар хусусан иқтисодий ва савдо- тижорат соҳаларида Теҳрон ва Тирана ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун муносиб фурсат ва имконият яратиб беради деб қўшимча қилди.

Руҳоний  Эрон ва Албания ўртасидаги маданий ҳамкорликлар, улар жумласидан  илмий ва университелар ўртасидаги алоқаларни янада яхшилаш зарурлигини таъкидлаб,  барча соҳаларда ўзаро алоқаларини кучайтириш ҳар икки мамлакат манфаатидадир деб айтди.

Эрон президенти шунингдек  барча мамлакатларини зўравонлик, экстремизм ва терроризмга қарши кураш олиб боришлари зарурлигига тўхталиб, терроризм халқаро бир муаммодир ва барча инсонларнинг асосий вазифаларидан бири  зўравонликлар хусусан терроризмга қарши курашни янада кучайтиришларидир деб аниқлик киритди.

Албания ташқи ишлар вазири  Дитмир Бушати ҳам  бу учрашувда бу мамлакат давлатини  Теҳрон ва Тирана ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликларни янада чуқурлаштириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

У шунингдек  зўравонлик, терроризм ва экстремизмга қарши курашни таъкидлаб, Албания давлати  терроризмга қарши кураш  йўлида Эрон билан маслаҳалашувларга тайёрдир деб айтди.

 

Ёрлиқ