Шамхоний: барча мамлакатлар Суриядаги демократик принсипларни ҳурмат қилишлари керак
(last modified Mon, 16 Jan 2017 13:30:51 GMT )
Январ 16, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби
    Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби

Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби айрим мамлакатлар жумладан АҚШ давлатини Суриянинг келажаги борасида қарор чиқариш ва таъсир ўтказишга уринаётганлигини демократия принсиплари ва халқлар келажаги ва тақдирини белгиллаш ҳақ- ҳуқуқига буткул зид эканлигини айтди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳрон ташқи сиёсатининг ўрганишлар журналига берган интерьвюсида  Эрон давлати терроризмга қарши кураш олиб бориш ва муқовиматни қўллаб қувватлаш  страгтияси доирасида Сурия давлати ва бу мамлакатнинг қонуний президенти -Башор Асадни ҳимоя қилмоқда деб қўшимча қилди.

Шамхоний  Суриядаги демократияни АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган мамлакатлар демократиясидан анча яхшироқ эканлигига тўхталиб, Башор Асад Сурияда катта обру эътиборга эгадир ва халқ қарашларидан ҳам  бу мамлакат сўнгги бўҳронлар қаршисида тура олишга муваффақ бўлган деб айтди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби ўз сўзларида  Ҳалабдаги кетмакет ғалабалар   айрим давлатларни билвосита тарзда террорчилик гуруҳларни ҳимоя этишаётганини яққол намоён эди. Бу ғалабалардан олдин терроризмни ҳимоя этаётган айрим мамлакталар террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилишларини тан олишмасди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ