Эрон ва Россия миллий хавфсизлик кенгашлари котиблари телефон оқрали суҳбатлашдилар
Эрон ва Россия миллий хавфсизлик кенгашлари котиблари Сурияда оташкесим жорий қилинганлигидан кейин Сурияниг сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий сўнги ўзгаришлари масаласини муҳокама қилдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний ва Россия миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Николай Патрушев кеча телефон орқали суҳбатларида Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этиш учун маслаҳатлашувлар ва музокараларни давом этттириш зарурлигини таъкидлашди.
Такфирий терроризм, хусусан Суриядаги ИШИД ва Жабҳатуннусра террористларини буткул нобуд этилишига қадар, уларга қарши муштарак тарзда кураш олиб боришни довом эттишрии ва кучайтириш масаласи Шамхоний ва Патрушев суҳбатларида кўриб чиқилган мавзулардан эди.