Эрон ва Сурия ўртасида 5 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i13132-Эрон_ва_Сурия_ўртасида_5_та_ҳамкорлик_ҳужжат_имзоланди
Эрон ва Сурия давлат масъуллари бешта ҳамкорлик ҳужжатлар имзоладилар.
(last modified 2018-08-22T17:49:15+00:00 )
Январ 17, 2017 18:48 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия
    Эрон ва Сурия

Эрон ва Сурия давлат масъуллари бешта ҳамкорлик ҳужжатлар имзоладилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Теҳрон шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти президентининг муовини  Исҳоқ Жаҳонигирий ва  Сурия бош вазири иштирокида икки давлат масъуллари ўртасида 5 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

 Суриянинг Фусфурулшарқия маъдан конини фойдалашга топшириш ва ишлаб чиқаришга оид ҳужжат ҳам бугун  Эроннинг иқтисод ва молия вазири Али Тайибниё ва Сурия иқтисод вазири Адиб Миёла ўртасида имзоланган ҳамкорлик ҳужжат эди.

Кеча олий мартабали делегация бошчилигида Теҳронга келган Сурия бош вазири Имод Хамис бугун ўрта тонгда  Эрон ислом жумҳурияти  президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий томонидан кутиб олинди.

Сурия бош вазири Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши  котиби Али Шамхоний билан учрашиб Қозоғистонда ўтказиладиган Сурия тинчлиги музокараси ва Суриядаги оташкесим мавзулари борасида суҳбатлашиши кутилмоқда.