Жобирий Ансорий: Остона йиғилишидан мақсад Сурия бўҳронига ечим топишдир
(last modified Sat, 21 Jan 2017 12:38:37 GMT )
Январ 21, 2017 17:38 Asia/Tashkent
  • Остона йиғилишидаги Эрон делегацияси
    Остона йиғилишидаги Эрон делегацияси

Остона йиғилишидаги Эрон делегацияси раиси ушбу йиғилишни ўтказилишидан асосий мақсадни Сурияда оташкесим жорий қилиш ва Дамашқ давлати ва мухолифат гуруҳлари ўртасида изчил сулҳни вужудга келиши учун жиддий музокаралар заминасини муҳайё этишдан иборатдирт деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Остонада Сурия тинчлиги музокаралари жаранида Эрон делегациясини  раислик қилаётган Эрон ташқи ишлар вазирининг арабий ва Африка мамлакталари ишларидаги муовини  Содиқ Ҳусейн Жобирий Ансорий бугун Қозоғистонининг Алмати аэропортида мухбирларг билан суҳбатда деди:  биз ушбу музокараларда қатнашишга  буткул тайёрмиз ва Эрон намояндаси сифатида энг аввало  Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этишни имкони йўқлиги ва фақат уни  тинч йўналиши ва сиёсий музокаралар йўли билан ҳал этилиши мумкин деган сўзларимизни  эългон қиламиз деб қўшимча қилди.

Жобирий Ансорий ўз сўзларида  Сурия бўҳронини давом этиши ушбу исломий мамлакатни янада  вайрон бўлиши ва инсонлар қурбон бўлишини кўпайтирадию холос деб айтди.

Бугун Эрон делегацияси Остона шаҳрига кириши билан  Россия ва Туркия томонидан сафарбар этилган делегациялар билан биргаликда   маслаҳатлашувлар олиб бориши кутилмоқда.

Қозоғистон мезмонлиги ва Россия, Эрон ва Туркия назорати билан  Остона йиғилиши  24 чи 24 чи январ кунлари ўтказилади.

 

Ёрлиқ