Эрон ғарбида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий машғулотлари бошланди
Эрон Исломий инқилоб соқчилар корпуси пиёда кучлари қўмондони Эрон ғарбида Имом Али (а) номли ҳарбий машғулотларни бошланганлиги ҳақида хабар берди.
Сипоҳнюс ахборот сайти хабарига кўра, бугун исломий инқилоб соқичлар корпуси пиёда кучлари қўмондони генерал Муҳаммад Покпур ушбу ҳарбий машғулотларни Эрон ғарбида ўтказилиши ва уни 4 кун давом эттишни таъкидлаб, ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш, янги тактикаларни синаб кўриш ва янгича қурол- яроқлардан фойданишни ушбу ҳарбий манёврнинг асосий мақсади эканлигини қўшимча қилди.
Генерал Покпур шунингдек, янгича тактикалар, турли даражаларда ҳарбийларни бошқариш, маълумотлар ва амалиёт бўлинмалари тайёргарлигини кучайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида уларнинг потенсиалини оширишни Имом Али (а) номидаги ушбу ҳарбий машғулотларнинг бошқа мақсадларидан эканлигини таъкидлади.