Эроннинг фазо технологиялари соҳасидаги 3 та янги ютуқларининг тақдимоти бўлиб ўтди
(last modified Wed, 01 Feb 2017 14:06:01 GMT )
феврал 01, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти
    Эрон ислом жумҳурияти президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти иштирокида ўтказилган миллий фазо технологиялари кунида Ноҳид-1 ер сунъий йўлдоши, Паёми Амир Кабир сунъий йўлдоши ва Сомон -1 системасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ноҳид-1 русумли ер сунъй йўлдоши  Эроннинг фазо тадқиқотлар марказининг сунъий йўлдош системалари институтида ишлаб чиқарилган   илк  алоқа- коммуникация бўйича Эроннинг сунъий йўлдошидир.

Паёми Амир Кабир сунъий йўлдоши эса Эроннинг Амир Кабир саноат университетида лойиҳалаштирилиб ишлаб чиқарилган. Бу сунъий йўлдош  40 метр  баландликдан суратга тушириш ҳамда уни  Эроннинг фазо марказларига юбориш қудратига эгадир.

Сомон -1  системаси ҳам  Эроннинг фазоий масалалар тадқиқотлар марказида ишлаб чиқарилган. Бу система  ернинг қўйироқ орбитасидан ер сунъий йўлдошни  баландроқ масофага йўллаш учун фойдаланилади.

Ёрлиқ