Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий машғулотларининг навбатдаги босқичи
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво- фазо ҳужумига зид ҳарбий машғулотларининг асосий босқичи Теҳрон шарқидаги Симнон вилоятининг махсус минтақасида бошланди.
Сипоҳнюс ахборот сайтига кўра, аввалги босқичини ўтказилганидан кейин бугун эрта тонгдан бошлаб, " Ҳарими вилоят мудофаачилари" номи билан Исломий Инқилоб соқилар корпусининг ҳаво -фазо ҳужумига зид қўмондонлик ҳарбий машғулотларининг асосий босқичи ҳар қандай таҳдидларга қарши кураш олиб бориш учун кўптомонлама мудофаа тайёргарликларни кучайтириш ҳамда " Жиҳодий ҳиммат, инқилобий қудрат билан таҳдид ва санкцияларга нафрат" шиори остида Симнон вилоятининг 35 минг километр квадрат кенглигида бошланди.
Мазкур хабарга асосан бу ҳарбий машғулотларда турли хил ракета ҳужумларига зид радар системалари ва маҳаллий ракеталар синовдан ўтказилмоқда.