Шамхоний: Эрон давлати Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидламоқда
(last modified Sun, 05 Feb 2017 13:28:56 GMT )
феврал 05, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби
    Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Эрон, Россия ва Туркиянинг учтомонлама сиёсий ташаббусларидан минтақадаги айрим давлатларни хавотирга тушишганига тўхталиб, улар террорчилик гуруҳларини кучсизлангани ва террористларни ўз ҳарбий потенсиаллини йўқотганлигидан кейин бундай ташвишга тушганлар деб изоҳлади.

Теҳронга сафар қилган Суря ишларидаги  Россия президентининг махсус намояндаси Александр Лаврентьев  бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний билан учрашиб,  Сурия ва минтақанинг сўнгги ўзгаришлари ҳамда тероризмга қарши кураш жараёнида муштарак ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби бу учрашувда  Эрон ислом жумҳурияти  Сурия бўҳронига ечим топиш учун сиёсий ҳал йўлдан фойдаланишга асосланган олдинги позициясида бўлиб,  қурол яроқларини топширишдан бош тортадиган ва  таслим бўлишни истамайдиган қуроланган гуруҳларга қарши ҳарбий йўлдан фойдаланиш лозимлигини таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Александр Лаврентьев ҳам Сурияда тинчликни таъминлашда Эроннинг констуркитив ролини қўллаб қувватлаб Остонада ўтказилган йиғилишни Эрон, Туркия ва Россиянинг сиёсий ташаббусларини давом эттириш учун кўринарли даражадаги ютуқ деб баҳолади.

 

Ёрлиқ