Исломий Инқилоб ғалабаси минтақада АҚШ мағлубиятларининг бошланиши эди
(last modified Sun, 05 Feb 2017 14:02:45 GMT )
феврал 05, 2017 19:02 Asia/Tashkent
  • Аҳли байт (а) халқаро анжумани раисининг муовини
    Аҳли байт (а) халқаро анжумани раисининг муовини

Аҳли байт (а) халқаро анжумани раисининг муовини Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлиги минтақада АҚШ давлати мағлубиятларининг бошланиши эди деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Аҳли байт (а) халқаро анжумани раиси муовини ҳужжатулислом вал муслимин Алиризо Иймоний Муқаддам Теҳрон жанубидаги Қум шаҳрида ўтказилган маросимда 1979 чи милодий йилда Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлиги ортидан  минтақада буюк қудратлар мувозанати  барҳам топди ва Исломий Эрон тузумига қарши бу қудратларнинг барча саъй ҳаракатлари ҳам қаттиқ мағлубиятга учради деб қўшимча қилди.

Иймоний Муқаддам ўз сўзларида 1979 чи милодий йилнинг февраль ойида ғалаба қозонган Эрон Исломий Инқилоби бугун буюк куч -қудратга эга бўлган ва ҳардоим Эронга қарши душманларнинг барча фитна низоларини чипакка чиқармоқда деб аниқлик киритди.