феврал 07, 2017 18:49 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эрон халқи 22
    Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эрон халқи 22

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эрон халқи 22 баҳман кунида АҚШнинг барча таҳдидларига муносиб жавоб қайтарадилар деб таъкидладилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг ҳаво ҳужумларига зид маркази ва ҳаво кучлари бўлинмаларининг ишчилари ва масъуллари билан учрашганида АҚШнинг янги президенти  ўз сўзлари ва хатти ҳаракатлари билан АҚШда ҳоким бўлган давлатнинг ҳаддан ортиқ коррупция ва фирибгарликлари борасида Эрон давлатининг 38 йилдан бери айтиб келадиган сўзларини қайта  оммавй афкорга ошкор этди деб айтдилар.

Ул зот шунингдек  Эрон давлати АҚШнинг олдинги давлатига миннатдорчилик билдириши керак деган АҚШ янги президентини сўзларига ишора қилиб, АҚШнинг олдинги давлати  исломий тузумга зарар ва зарба бериш мақсадида Эрон ислом жумҳуриятига нисбаттан ўта оғир санкцияларни жорий этди ва албатта бошқа барча душманларни Эроннинг буюк халқига зарар етказишни истаб мақсадига эришмаганлари дек АҚШ ҳам  ушбу мақсадига эриша олмади. деб қўшимча қилдилар.

 1979 чи йилнинг 8 чи февралида Эрон ислом жумҳурияти армияси ҳаво ҳужумларига зид маркази ва ҳаво кучлари ишчилари ва масъулари  Эрон ислотм жумҳуриятининг асосчиси  Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)  билан учрашгандилар.

 Исломий Инқилоб Муааззам Раҳбари ҳам ушбуучрашувни Исломий Инқилоб  тарихидаги муҳим ва тайин этувчи ролига ишора қилиб,  золим ва диктатор шоҳ даврасида Эрон ҳаво кучлари  АҚШнинг сиёсий тузумига қарам бўлган тармоқлардан эди ва ҳол у ки АҚШ айни шу тармоқдан энг жиддий зарбаларга дучор бўлишини ҳатто тасаввур қилмаганди деб  айтдилар.

 

Ёрлиқ