Эрон халқи таҳдидларга муносиб жавоб беради
Руҳоний: Эрон халқи Инқилоб ва унинг раҳбарлари кўрсатган йўлдан боради
Ҳамкоримизнинг берган хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун Исломий Инқилоб ғалабаси куни 22-баҳман муносабати билан барпо этилган байрам маросимида сўзлаган нутқида Исломий Инқилоб Эрон тарихининг бурилиш нуқтаси эканлиги ва мамлакатнинг бегоналар ва Америка қарамлигидан озод қилганини таъкидлади.
Эрон президенти, жумладан, Эрон халқи Исломий Инқилобдан кейин ўз йўлини ҳеч вақт юқотмаганини ҳамда халқаро майдонда таҳдидларни тинчликка айлантирганини ҳам баён этди.
Ҳасан Руҳоний Озодлик майдонида сўзлаган нутқида Эрон олимларининг "IR -8" центрофугасини яратишга муваффақ бўлишгани ва мамлакатга 350 тонна уран олиб келинганига ҳам ишора қилиб ўтди.