Руҳоний: Евроиттифоқ Европа банкларини Эрон билан ҳамкорлик қилишларини ҳимоя қилиши керак
-
Эрон ислом жумҳурияти президенти
Эрон ислом жумҳурияти президенти Европа Иттифоқи иккитомонлама манфаатларидан олий даражада фойдаланиш учун Европа банклари ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтириш мавзусини қўллаб қувватлаши керак деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Швеция бош вазири Стефан Лофон билан ўтказган муштарак матбуот конференциясида, Баржом дастурини ижро этилганидан кейин, Эрон ва Европа иттифоқи жумладан Швеция ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайтириш учун муҳим шароит вужудга келган деб қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзларида Эрон ва Швеция транспорт, юк ташиш ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш, алоқа ва коммуникация, маълумотлар техлнологияси, метталлургия ва саноат соҳаларида ўзаро ҳамкорликларини янада чуқурлаштириш учун яхши потенсиалларга эгалар ва ҳар икки мамлакат алоқаларни санкциялардан олдинги вазъиятга қайтаришга ҳаракат қилишмоқда деб айтди.
Руҳоний шунингдек Эрон ва Швеция давлатларини Сурияда оташкесимни жорий этишни давом эттириш, бу давлатга мухолиф гуруҳлар билан музокаралар ўтказиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда ИШИД ва Жабҳатуннусра каби террорчилик гуруҳларга қарши курашни кучайтиришни таъкидашмоқда деб айтди.
Швеция бош вазири Стефан Лофон ҳам бу йиғилишда Швециянинг буюк бир савдо -тижорат делегациясини Теҳронга келишганига ишора қилиб, бу масала Эрон билан алоқаларни юксалтириши учун Швеция азм -иродасининг далилидир деб айтди.