Эрон давлати Штайнмайерни Германия президенти этиб сайлангани билан табриклади
(last modified Mon, 13 Feb 2017 13:07:37 GMT )
феврал 13, 2017 18:07 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Германия президентлик
    Эрон ташқи ишлар вазири Германия президентлик

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Германия президентлик сайловларида ғалаба қозонган Франк -Вальтер Штанмайерни бу мамлакатнинг янги президенти этиб сайланганлиги билан табриклади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф  ўз мактубида  Германия янги президенти ишларига омад ва мувафаққиятлар тилаб, Штайнмайер президентлиги даврасида Эрон ва Германия ўртасидаги алоқаларини янада кенгайишига умид билдирган.

Хабарларга кўра,Германия собиқ ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Германия президенти лавозимига сайланди. Штайнмайер номзодига 1239 нафар Федерал йиғин қатнашчиларидан 931 киши овоз берди. Бу керак бўлган минимал овоздан 50% га кўп. Президент этиб сайланиш учун Штайнмайерга 631 овоз етарли эди.