Зариф: АҚШ ҳарбий кучларини Сурияга кириши нотинчликларни кенгайишига сабаб бўлади
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканалига интервью берди.
Ў ўз сўзларида Сурияга ҳарбий кучлар жўнатиш учун АҚШ давлатининг назарга тутган янги лойиҳаси фақат минтақа ва жаҳон миқёсида нотинчликларни ошиб боришига замин яратадию холос деб изоҳлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ҳарбийлари томонидан Ироқ мамлакатини ишғол этилгани ИШИД каби хавфли террорчилик гуруҳни ташкил топишига олиб келганига тўхталиб, Сурия ҳудудларида хорижий мамлакатлар ҳарбий кучларининг ҳузури эса муҳтож қатлам орасидан ёшларни террорчилик ва жангари гуруҳларга жалб этилиши ва қўшилишига сабаб бўлади деб таъкидлади.
Муҳамаджавод Зариф шунингдек ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этган кимсалар Ироқнинг собиқ диктатори Садом Ҳусейнга қурол- яроқ етказиб берган кимсалардир, худди ўшалар Ал-қоида террорчилик гуруҳини келтириб чиқаришди ва бу террорчилик гуруҳни ҳам қурол -яроқ билан таъминлашди деб аниқлик киритди.