Зариф: бошқа мамлакатларда нотинчликлар яратиб, ўз хавфсизлигини таъминлаш адолатсизликнинг ёрқин намунасидир
Эрон ташқи ишлар вазири Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзга чиққанида, барча масалалари бир -бирига чамбарчасб боғлиқ бўлган бугунги дунёда бошқа давлатларда нотинчликларни келтириб чиқариб ўз хавфсизлигини таъминлаш нореалистик ва адолатсизликдир деб изоҳ берди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Мюнхенда ўтказилган хавфсизлик бўйича 53 чи Халқаро конференцияда сўзлаган нутқида, хорижий мамлакатлар хусусан АҚШ давлатининг доимий дахолатлари туфайли Ўрта Шарқда терроризмни кенгайиб бораётганига тўхталиб, Ўрта Шарқ жумладан Ироқ ва Сурияда келиб чиққан бўҳронларни ҳарбий йўл билан ҳал этишни имкони йўқ, бинобарин ушбу бўҳронларга ечим топиш учун сиёсий музокаралар ва дипломатик йўллардан фойдаланиш керак деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф Ўрта Шарқда айрим хорижий мамлакатларнинг ҳузур топганини қаттиқ қоралаб, бундай дахолатлар минтақада нотинчликлар ва нобарқарорликларнинг асосий омилидир. Ўрта Шарқда хавфсизлик ва барқарорликни таъмин этиш учун минтақанинг барча мамлакатлари ҳамкорлик қилишлари керак деб аниқлик киритди.