Қосимий: сионистик режим барча халқаро қонун-қоидаларга риоя қилишдан воз кечмоқда
(last modified Mon, 20 Feb 2017 13:14:42 GMT )
феврал 20, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи
    Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи сионистик режим томонидан халқаро қонун -қоидаларни бузилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи сўзлаган нутқида босқинчи сионистик режим бугунги кунда ҳам минтақа ва дунёга жиддий таҳдид солаётганини маълум қилди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий ички ва ташқи мухбирлар билан суҳбатда, мухбирлардан бирининг минтақа ва жаҳонга сионстик режим ядровий қуролини солаётган таҳдидлари,ҳатто Мюнхен йиғилишда ҳам бу режимнинг ядровий қурол- яроқлари масаласини муҳокама этилмаганлиги тўғрисидаги саволига жавобан, сионистик режим минтақа ва минтақадан ташқари  мамлакатларни жиддий хавотирга солмоқда деб айтди.

Қосимий ўз сўзларида  сионистик режимнинг ядровий қурол- яроғи мавзуси ҳардоим турли халқаро йиғилишларда  Эрон ислом жумҳурияти ва бошқа мамлакатларнинг  иш дастурида жой олган, аммо бу режимни  қуролсизлантириш учун жиддий азм- ирода ва саъй ҳаракатларни бошлаш энг асосий масала ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи шунингдек,  эртага Теҳронда ўтказилиши кутилаётган Фаластин Интифозасини ҳимоя қилиш  6-чи халқаро конференциясига ишора қилиб, бу халқаро йиғилишда 80 мамлакатдан келадиган делегациялар  ҳам ўта муҳим масалалар, жумладан сионистик режим томонидан босқинчиликни давом эттирилаётгани мавзусини кўриб чиқишади деб қайд этди.

 

Ёрлиқ