феврал 21, 2017 19:59 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари
    Инқилоб раҳбари

Теҳрон шаҳрида   “Фаластин Интифазасини ҳимоя этиш” мавзусига бағишланган олтинчи халқаро йиғилишда  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг   баёнотлари

Теҳрон шаҳрида   “Фаластин Интифазасини ҳимоя этиш” мавзусига бағишланган олтинчи халқаро йиғилишда  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг   баёнотлари

Теҳрон. 2017 йил 21 феврал.

بسم الله الرحمن الرحیم

الحمدلله رب العالمین وصلوات الله وتحیاته علی سیدالانام محمدالمصطفی وآله الطیبین وصحبه المنتجبین

 قال الله الحکیم فی الکتاب المبین:

وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

و قال عز من قائل: 

فَلَا تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ وَاللَّـهُ مَعَكُمْ وَلَن يَتِرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ

Авваламбор,  сиз азиз меҳмонлар,  парламентларнинг муҳтарам  раислари, Фаластиндаги турли гуруҳлар  раҳбарлари, мутафаккирлар, Ислом дунёсининг  оқил ва етук шахсиятлари, эркпарвар  бўлган бошқа  шахсиятлар, барчангизга  хуш келибсиз дейман ва ушбу муҳим йиғилишда қатнашаётганингизни қадрлашни лозим деб биламан.

Фаластиннинг қайғули қиссаси ва ушбу сабрли, чидамли ва матонатли халқ мазлумлигининг жон ўртар  ғами эркпарвар, ҳақталаб ва адолатхоҳ бўлган ҳар бир кишининг юрагига озор, дард ва оғир қийноқ солади. Фаластин тарихи, унинг золимларча ишғол этилгани, миллионлаб одамларнинг овора қилингани  ва ушбу қаҳрамон халқнинг жасоратли  муқовимати пастлик ва баландликлардан тўладир. Тарихдаги  дақиқ тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, минтақа ортида бўлган  бир фитна орқали бутун бир мамлакат ишғол этилганини ва бир халқ ўзининг уй-ошёнидан ҳайдалиб, унинг ўрнига дунёнинг турли жойларидан бўлган  бошқа бир гуруҳни  жойлаштирилганини ҳамда  бу каби машаққат, қайғу ва золимлик амаллари билан юзмаюз бўлганликни   бирон халқ тарихнинг бирон даврида  кўрмаган. Яъни, ҳақиқий мавжудлик кўрмасликка олиниб, унинг ўрнини  сохта мавжудлик олади. Бироқ бу ҳам тарихнинг нопок саҳифаларидан  бўлиб, Аллоҳ таолонинг изни ва Унинг ёрдами ила  бошқа ифлос саҳифалар мисоли ёпиб қўйилади.

Сизнинг ушбу анжуманингиз дунё ва минтақанинг оғир бир шароитида барпо бўлмоқда. Фаластин халқининг халқаро фитналарга қарши курашида  доимо қўллаб-қувватлаб келган бизнинг минтақамиз бугунги кунда  кўплаб нотинчлик ва инқирозлар билан юзма-юз бўлган. Минтақадаги исломий мамлакатларда мавжуд бўҳронлар Фаластин масаласи ва Қуддусни озод этишнинг  муқаддас ғоясини ҳимоя этишларни кучсизроқ қилган. Мазкур инқирозларнинг натижаларига эътибор қаратиш ундан  қайси  қудратлар манфаат кўришини  аниқлайди. Сионистик режимни мазкур минтақада вужудга келтирган  ўша қудратлар  узоқ  давом этадиган  тўқнашувларни юзага келтириб, улар орқали  минтақада субот, барқарорлик ва тараққиёт бўлишига тўсқинлик қилганлар, ҳозир ҳам мавжуд фитналарнинг ортида туришибди. Ушбу фитналар минтақа халқларини ўзаро   беҳуда  ва фойдасиз тўқнашувларда  банд этиб, уларнинг иқтидорини сусайтирмоқда. Бу ҳолатлар эса босқинчи сионистик режимнинг қудратли бўлишига шароит яратади. Бу ўртада, шунингдек,  ушбу ихтилофларни ҳал этиш учун Ислом умматининг хайрхоҳлари, оқиллари ва ҳукамоларининг ҳам жонкуярликларини таъкидлаш лозим.

Аммо, афсуски,  душманнинг мураккаб фитналари айрим ҳукуматларнинг ғафлатда эканлигидан  фойдаланиб, халқлар ўртасида ички урушларни юзага келтириб, халқларнинг бир-бирларига қарши  урушишга ундашмоқда. Бу ҳолатлар   низоларни бартараф этишда Ислом уммати хайрхоҳлари  ҳаракатларининг таъсирини камайтирмоқда. Бу ўртада  душман учун муҳим бўлган нарса Фаластин масаласи долзарблигини  заифлаштириш ва уни диққат марказидан узоқлаштиришдир.  Исломий мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларнинг айримлари табиий, айримлари душманлар фитналари ва баъзилари ғафлатдан бўлишига қарамай, Фаластин номи ҳамон уларнинг  барчасининг ваҳдатида   асосий мавзу  бўла олади ва бўлиши ҳам лозим. Бугунги муҳим йиғилишнинг баҳси  Ислом оламида ва дунёнинг эркпарварлари учун муҳим бўлган биринчи масъала, яъни Фаластин мавзуси ҳамда Фаластин халқининг олий мақсадларини ҳимоя этиш ва уларнинг ҳақталаблик ва адолатхоҳлик курашлари учун ҳамдиллик фазосини яратишдир. Фаластин халқи сиёсий ҳимоясининг аҳамиятини ҳеч вақт унутмаслик  керак. Зеро бугунги кунда ушбу мавзу хос афзалликка эгадир. Мусулмон ва эркпарвар халқлар турли дид ва йўналишларига қарамай, бир мақсад сари бирлашишлари лозим ва у ҳам Фаластин ва унинг озодлиги учун курашларнинг зарурати. Сионистик режим ва унинг айрим иттифоқчилари, айниқса АҚШнинг заифлашиш  нишоналарининг юзага келаётгани кўрсатмоқдаки,  халқаро вазият аста-секин ноқонуний ва инсониятга қарши бўлган сионистик режимнинг душманлик ҳаракатларига хилоф равишда ўзгармоқда. Албатта, ҳануз ҳам жаҳон ҳамжамияти  ва минтақа мамлакатлари ушбу инсоний масъалага оид ўз масъулиятларини бажара олишмаган.

Фаластин халқини ваҳшийларча  бостириб ташлашлар, кенг кўламда қўлга олишлар,  қатл ва ғорат этишлар,  халқ ерларини босиб олиб,  уларда шаҳарчалар қуришлар, муқаддас Қуддус шаҳри, Масжидулақсо ҳамда бошқа муқаддас маконларнинг исломий ва масеҳий кўринишларини ўзгартиришлар, фуқароларни оддий ҳуқуқлардан маҳрум этишлар ва бошқа зулмлар ҳамон давом этмоқда ва буларнинг барчаси АҚШ ва айрим Ғарб давлатларининг ҳама томонлама ҳимоялари остида бўлмоқда ва афсуски, буларга шоиста  халқаро аксиламаллар  кўрсатмаётир. Фаластин халқи фахр этадики, Аллоҳ таоло ушбу муқаддас юрт ва Масжидулақсо ҳимоясининг азим рисолатини  уларга юклаган.  Буюк Парвардигор ва ўзининг зотий иқтидорига таянган ҳолда кураш алангасини ёниқ сақлашдан бу халқнинг  ўзга йўли йўқ ва ҳақиқатан ҳам бугунгача шундай қилган. Эндиликда ишғол этилган ерларда бошланган учинчи Интифаза олдинги икки Интифазалардан мазлумроқ бўлсада,  аммо  ёруғлик  ва умид билан  ҳаракатдадир. Аллоҳ изни билан сиз  ушбу Интифаза кураш тарихида жуда  муҳим саҳифа очишини кўрасиз ва у босқинчи режимни  бошқа мағлубият билан юзмаюз этади.  Бу саратон бези фаолият  бошлаш вақтида муайян бир босқичда ривожланди ва унинг табобати ҳам  муайян босқични талаб этади. Бир неча Интифаза  ва доимий муқовамат айрим муҳим  босқичли мақсадларга эришишган ва    Фаластиннинг комил тарзда озод этиш мақсадлари учун курашни ҳамон давом эттиришмоқда.

Халқаро сионизм ва унинг қудратли ҳомийларига қарши курашни  танҳоликда ўзининг елкасига олган  Фаластиннинг буюк халқи  сабр ва бардош , аммо мустаҳкам ва устуворлик билан  барча иддао этувчиларга ўз иддаоларини  тажриба қилиш имконини берган. Ярашишги оид  нотўғри иддаолар  ва воқеликни кўриш ҳамда қатор лойиҳаларни зое бўлмаслиги учун  энг кам бўлган ҳуқуқларни  қабул қилиш зарурати  жиддий тарзда кўриб чиқилган ўша кунда Фаластин халқи ва ҳатто  ушбу ёндашувларнинг нотўғри эканлиги олдиндан исбот этилганини билган айрим оқимлар ушбу лойиҳаларга имкон беришади. Албатта, Эрон Ислом Жумҳурияти  аввалдан ушбу ярашиш лойиҳарнинг нотўғри эканлигини таъкидлаб,  унинг салбий таъсирлари ва оғир  зарарларини баён қилган  эди.

Келишув жараёнига сарфланган вақт Фаластин миллатининг муқовимати ва кураши жараёнига салбий таъсир кўрсатди. Аммо унинг бирдан- бир фойдаси реал воқеъликни нотуғри тасаввур қилишнинг исботи эди. Сионистик режим шаклланишининг жараёни шундайки, у босқинчилик, экспансионистик иддаолар ва Фаластин ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишдан ўзини тўхтатолмайди. Зеро, унинг мавжудлиги  Фаластиннинг тадрижий равишда нобуд бўлишига боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, ноқонуний сионистик режим Фаластин вайроналари устига барпо этилган тақдирдагина яшовчанлик қобилиятини касб этиши мумкин. Шу сабабли Фаластин бирлигини ҳимоя қилиш ва бу бирликнинг барча ҳақли ва табиий нишоналарини қадрлаш ўта зарур амал ва муқаддас жиҳод ҳисобланади. Фаластиннинг номи, Фаластиннинг ёди ва бу миллатнинг барча жабҳалардаги муқовимати шуъласи порлаб турар экан босқинчи режим асосларининг мустаҳкамланишига имконият бермайди.

       Ўзаро келишув жараёнининг муаммоси бир миллатнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол этилган ҳолда босқинчи режимга қонунийлик статуси беришда эмас (агар бу иш амалга ошса, улкан ва кечирилмас хатога йўл қуйилган бӯлур эди), балки муаммо шундаки, у асосан Фаластиннинг ҳозирги шароити билан умуман мутаносиб эмас, ҳамда сионистларнинг экспансионистик, босқинчилик ва зўравонлик хислатлари эътиборга олинмайди. Аммо бу миллат фурсатни ғанимат билиб, келишувни иддао қилувчилар фикрининг нотӯғри эканлигини исботлади. Натижада Фаластин миллатининг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариш йўлидаги курашнинг энг тӯғри йўналишларини миллий ҳамфикрлилик воситасида шакллантирди.

       Фаластин халқи ўзининг ўттиз йиллик кураши жараёнида бир-биридан фарқли икки ибрат намунасини тажриба қилиб кўрди ва бу намуналарнинг ўз шарт-шароитларига мутаносиблик мезонини белгилаб олди. Келишув жараёнига қарама-қарши қаҳрамонларча қаршилик кўрсатиш ва мунтазам муқаддас интифаза намунаси мавжуд бўлиб, курашнинг бу усули Фаластин миллатига улкан муваффақиятлар келтирди. Бугун айрим маълум марказлар томонидан муқовиматга ҳужум қилиниб, интифазага шак-шубҳа билдирилаётганини мушоҳада этамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, улар бу йўлнинг туғрилиги ва самарадорлигига ишонишади. Аммо гоҳида  ташқи кўринишидан Фаластин масаласини қӯллаб-қувватлаш иддаосида бўлган айрим оқим ва ҳатто мамлакатларнинг ҳақиқатда бу миллатни тутган йўлидан адаштириш учун муқовиматга қарши ҳужум уюштиришларининг гувоҳи бўламиз. Уларнинг иддаоси шулким, муқовимат ўзининг бир неча ӯнйиллик ҳаёти давомида Фаластин озодлигини таъминлай олмади. Шундай экан бу йўл қайта кўриб чиқилиши керак. Уларга жавоб шулким, туғри, муқовимат ҳали ўзининг олий мақсади, яъни Фаластиннинг мутлақ озодлигига эришолгани йўқ, лекин муқовимат Фаластин масаласининг кун тартибида қолишига сабаб бўлди. Муқовимат бўлмаганда, аҳвол қанақа бўлиши мумкин эди?

Муқовиматнинг асосий муваффақияти сионистик лойиҳаларга қарши тўсиқлар яратишидир. Муқовиматнинг муваффақияти шулким, у душманга ҳолдан тойдирувчи жангни юклатди. Яъни, сионистик режимнинг минтақага ҳукмронлик қилиш каби асосий ғоясини синдира олди. Қайд қилиш жоизким, муқовиматнинг пешволари ва фидоийлари сионистик режим вужудга келишининг ибтидосидан бугунгача жонбозликлар кўрсатиб, ўз жонларини фидо қилиб бӯлсада, муқовиматнинг байроғини баланд кўтардилар ва уни наслдан наслга мерос қолдирдилар. Фаластин тўпроғи босиб олинганидан кейинги даврларда муқовиматнинг роли барчага аён.

Муқовиматнинг   1973 йилги жангнинг ғалабасидаги улкан таъсирини ҳам инкор қилиб бўлмайди.   1982 йилдан бўён муқовиматнинг асосий юки Фаластинда яшовчи халқнинг зиммасидадир. Ливаннинг исломий муқовимати, яъни Ҳизбуллоҳ курашчан  фаластинликларнинг ёрдамига келди.

Муқовимат сионистик режимни ҳолдан тойдирмаганида эди бугун бу босқинчи режимнинг Мисрдан бошлаб Иордания, Ироқ, Форс кўрфази мамлакатлари каби  минтақа мамлакатларига тажувузкорлигининг гувоҳи бўлардик. Ҳа, бу жуда муҳим муваффақиятдир. Аммо бу муқовиматнинг ягона муваффақияти эмас. Жанубий Ливаннинг озодлиги, Ғазза бўлгасининг озодлиги каби муваффақиятлар Фаластин озодлиги йўлидаги икки босқичма-босқич муҳим мақсад бўлиб, бу тадбир сионистик режим географик кенгайишига қуйилган тўсиқ бўлди. Ӯтган асрнинг 80 йилларидан кейин сионистик режим янги юртларга тажовуз қилолмайдиган бўлиб қолди. Унинг шармандаларча орқага чекиниши Жанубий Ливандан бошланиб,  Ғазза бўлгасидан ҳайдалишигача давом этди. Биринчи интифазада муқовиматнинг асосий ва ҳал қилувчи ролини ҳеч ким инкор қилолмайди. Иккинчи интифаза жараёнида ҳам муқовиматнинг роли ўта муҳим эди. Бу интифаза сионистик режимни Ғазза бўлгасидан орқага чекинишга мажбур этди. Ливан билан 33 кунлик жанг, Ғаззадаги 22 кунлик, 8 кунлик ва 51 кунлик жангларнинг барчаси муқовимат қаҳрамонлик курашининг ёрқин саҳифаларидир. Бу саҳифалар минтақа, ислом оламидаги барча миллатлар ва шунингдек дунёдаги экрпарвар кишиларнинг ифтихори ҳисобланади.

       33 кунлик жангда Ливан миллати ва Ҳизбуллоҳнинг фидоий жангчиларига кўмаклашишнинг барча йўллари беркитилган эди. Аммо Худонинг ёрдами ва Ливан курашчан халқининг ғайрат-шижоати сабабли сионистик режим ва унинг асосий ҳомийси Америка Қўшма Штатлари оғир шикаст едилар. Улар энди осонликча бу юртга ҳужум қилишолмайди. Эндиликда, муқовиматнинг енгилмас қалъасига айланган Ғазза бўлгасининг мунтазам муқовимати бир неча жанглар жараёнида сионистик режим фидоий Фаластин миллати иродаси қаршисида пуч бир нарса эканлигини кўрсатди. Ғазза жангларининг асосий қаҳрамони неча йиллик иқтисодий қамалга сабр-бардош қилиб, иймон қудратига суяниб ҳамон бу муқовимат қалъасини ҳимоя  қилаётган фидоий миллатдир. Бу жангларда муҳим рол уйнаган Фаластин муқовиматининг, Исломий жиҳод ҳаракатининг Сароё Ал-Қудс ,   Ҳаммоснинг Катойиб Изуддин  Қассом , Фатҳнинг Катойиб Шуҳадо-Ал-Ақсо,  Фаластин озодлиги халқ фронтининг Катойиб Абу Али Мустафо гуруҳлари  каби Фаластин муқовимати ҳаракатларини қадрлаш лозим.

Қадрли меҳмонлар!

Сионистик режим мавжудлигининг хавф-хатарини ҳеч қачон унутмаслик керак. Муқовимат ўз ишини давом эттириши учун барча зарурий воситалардан фойдаланиши лозим. Бу йўлда минтақадаги барча давлат ва миллатлар,  шунингдек дунёдаги барча эрксевар халқлар бу жасур миллатнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга вазифадордирлар. Зеро, муқовиматнинг асосий заминаси Фаластин миллатининг устувор матонатидир. Бу курашчан миллат жасур ва матонатли фарзандларни тарбиялаб вояга етказган. Фаластин халқи ва Фаластин муқовиматининг эҳтиёжларини қондириш муҳим ҳаётий вазифа бўлиб, ҳаммамиз унга амал қилишимиз керак. Бу йўлда Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқидаги муқовиматнинг асосий эҳтиёжларига эътиборсизлик ярамайди. Чунки мазлумлар интифазасининг асосий юки ҳозир унинг зиммасидадир. Фаластин интифазаси ҳам ўзининг шонли ўтмишидан ибрат олиб, “муқовимат" ва "Фаластин” сўзлари исломий ва арабий мамлакатлар ўртасидаги ихтилофлар, ҳар бир мамлакатнинг ички ихтилофлари ёхуд маҳаллийчилик ва диний асосдаги ихтилофлар билан андармон бўлишдан кўра юксак ва муқаддасдир. Фаластинликлар, алахусус муқовимат гуруҳлари ўзларининг юксак мавқеъларини билишлари ва бу покиза мавқеъга ихтилофларни киритмасликлари керак. Исломий ва арабий мамлакатлар, барча миллий ва исломий жараёнлар Фаластиннинг юксак мақсадларини амалга оширишга хизмат қилишлари лозим. Муқовиматни қуллаб-қувватлаш ҳаммамизнинг вазифамиздир. Ва ҳеч бир киши уларга кўмаклашгач, нимадир кутиши шарт эмас. Кўмаклашишнинг асосий шарти бу маблағларнинг Фаластин халқи ҳаётий эҳтиёжлари ва муқовиматни мустаҳкамлаш учун сарфланишидир. Душманга қарши матонат билан курашиш ва барча жабҳаларда унга муқовимат кўрсатиш бу кўмакларнинг доимийлигига боғлиқдир. Муқовиматга нисбатан бизнинг тутган мавқеимиз принципиал мавқеъдир. Бу мавқеъ бирор- бир махсус гуруҳга боғлиқ эмас. Қайси гуруҳ бу йўлда устувор бўлса, биз у билан биргамиз. Қайси гуруҳ бу йўлдан четлашса, биздан узоқлашгандир. Бизнинг исломий муқовимат гуруҳлари билан муносабатларимизнинг мустаҳкамлиги уларнинг муқовимат ғояларига принципиал ёндошишларига боғлиқ. 

       Қайд қилиши жойиз бўлган иккинчи нукта Фаластиндаги турли гуруҳлар орасидаги ихтилофлардир. Дидларнинг турли туманлиги сабабли нуқтаи назарларнинг ҳар хил бўлиши идрок қилиниши лозим бўлган табийи ҳол ҳисобланади. Бу нарса Фаластин халқи озодлик кураши жараёнларининг ғановатидан далолат беради. Аммо хилма-хилликлар низо, ҳатто Худо кўрсатмасин, жанг-жадалларга табдил бўлган пайтда муаммо вужудга келади. Бу ҳолда турли жараёнлар бир-бирларининг қудратини синдириб, уларнинг барчаси учун умумий бўлган душманнинг манфаатларига хизмат қилишади. Нуқтаи назар ва дидларни ўзаро уйғунлаштириш асосий жараёнларнинг барчаси учун зарурий ҳолдир.  Улар душманга босим ўтказадиган ва кураш усулини мустаҳкамлайдиган ҳаракатнинг турли-туман  режаларини ишлаб чиқишлари керак. Жиҳодий дастурлар асосида миллий бирликка эришиш Фаластин учун миллий заруратдир. Шу сабабдан Фаластин халқининг орзу-армонларини амалга ошириш учун турли-туман жараёнлар   ҳаракат қилишлари керак.

       Муқовимат бугунги кунда яна бир ҳийла-найрангга юзма-юз келган. Бу Фаластин халқининг муқовимат ва интифазасини ўзининг асосий йўлидан чиқариб, бу нарсани Фаластин миллатининг душманлари билан муомала матоҳига айлантирмоқчи бўлган дўст либосидаги душманларнинг ҳаракатларидир. Аммо муқовимат уларнинг тузоғига илинадиган даражада гўл эмас. Алалхусус, озодлик учун кураш ва муқовиматнинг ҳақиқий раҳбари бўлган миллатни алдаш осон эмас. Тажриба шуни кўрсатадики, бу миллат вазъиятни аниқ идрок этган ҳолда  ўз йўлидан чалғимайди. Мабодо муқовиматнинг жараёнларидан бири душманларнинг ҳийла-найрангларига алданиб қолса, бу миллат янги кучларни тарбиялаб вояга етказиш қудратига эга. Бордию бир гуруҳ муқовиматнинг байроғини ерга қӯйса, шубҳасиз, Фаластин миллатининг қалбидан бошқа бир гуруҳ бош кўтариб,   байроқни қулга олади.

       Ишончим комилки, сиз азизлар, бу анжуманда кейинги бир неча йил давомида жиддий эътибор қаратилмаган масала, Фаластин масаласини муҳокама қиласиз. Шубҳасиз, минтақанинг айрим жойлари ва умуман ислом умматида вужудга келган кескинликлар таважжуҳ қаратишга лойиқ. Аммо бу конфренцияда муҳокама қиладиган асосий масала Фаластин масаласидир. Бу анжуман ибрат намунаси бўлиши мумкин. Келажакда минтақа миллатлари ва барча мусулмонлар бугунги анжумандан ибрат олиб, ихтилофларга барҳам беришлари ва бу асосда Муҳаммад (с)  умматлари ўртасидаги муносабатларнинг янада жипслашувига эришишлари мумкин.  

Сўзимнинг охирида сиз азиз меҳмонларга   анжуманда иштирок этганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бу конфренциянинг барпо бўлиши учун сайъ-ҳаракат қилган 10-исломий кенгаш мажлисининг муҳтарам раиси ва барча   парламент аъзоларига миннатдорчилик билдираман.

Ислом оламининг асосий масаласи ва  мусулмонлар ҳамда барча эрксевар инсонлар ваҳдатининг таянч нуқтаси бўлган Фаластин масаласида ҳамкорлик қилиш учун Парвардигори каримдан тавфиқ ато этишини сўрайман.

     Барча ислом шаҳидлари, айниқса сионистик режимга қарши муқовиматнинг олийқадр шаҳидлари, муқовимат фронтининг содиқ курашчилари,  шунингдек Фаластин муаммосига жиддий эътибор қаратган Исломий Жумҳуриятининг асосчиси муттаҳар руҳларига Аллоҳнинг салом ва раҳмати бўлсин! Сизга омад ва муваффаққият тилайман.

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.                                 

 

Ёрлиқ