феврал 27, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • Эроннинг энг янги денгиз круз ракетаси мувафақиятли тарзда синовда ўтказилди

Эрон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ва мудофаа вазирига кўра, Эроннинг Насийр номли энг янги денгиз круз ракетаси Эрон ислом жумҳуриятининг денгиз кучлари машғулотларида муваффақият билан фойдаланишга топширилди

Эрон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ва мудофаа вазирига кўра, Эроннинг Насийр номли энг янги денгиз круз ракетаси Эрон ислом жумҳуриятининг денгиз кучлари машғулотларида муваффақият билан фойдаланишга топширилди. Эрон қуролли кучларини қуллаб-қувватлаш ва мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон бугун душанба кунги чиқишида шундай айтдики, Эрон жанубидаги сувларда Эрон армияси денгиз кучларининг "Вилоят-95" номли энг йирик машғулотлари ўтказилиши жараёнида, Насийр номли энг янги денгиз круз ракетаси синовдан муваффақиятли тарзда ўтди ва нишонга аниқ тегди. Вилоят 95-номли Эрон армияси денгиз кучлари машғулотлари якшанба куни эрталаб Ҳўрмуз бўғозидаги 2 миллион километрдаги кенгликда ва Уммон дарёсида, Шимолий Ҳинд океанида ҳамда Бобул Мандеб бўғозида бошланди. Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрийга кўра, ушбу денгиз кучларининг ҳарбий машғулотларни ўтказишларидан мақсади минтақада хавфсизликни таъминлаш ва сувга яқин чегараларни мудофаа қилиш ҳамда денгиз қароқчиларига ва терроризмга қарши курашиш ҳамда минтақа мамлакатларига дўстлик ва тинчлик хабарини етказишдир.      

Ёрлиқ