Трампга қарши Оскар мукофоти
АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бошланган «Оскар» мукофотларини топшириш маросимида «Чет тилидаги энг яхши фильм» йўналишида эронлик режиссёр Асқар Фарҳодийнинг «Коммивояжер» картинаси ғолиб бўлди
Бу ҳақда бутун жаҳон оммавий ахборот воситаларида муфассал хабар ва мақолалар чоп этилди. Айтиш керакки Асқар Фарҳодий иккинчи марта Оскар» мукофотларини топшириш маросимида «Чет тилидаги энг яхши фильм» йўналишида ғолиб бўлмоқда.
«Коммивояжер» картинасини тактик ва техник жиҳатлардан Оскар кинофестивали жюрилари эътиборини ўзига жалб этганига қўшимча, бу мукофотни топширилиши АҚШ янги президенти Дональд Трампнинг муҳожирларни бу мамлакатга киришларини тақиқлашга асосланган фармонига қарши ошкора тарздаги мурожаат эди. Голливуд ушбу мукофотини эронлик кинорежиссёрларидан бирига топшириш билан ошкора тарзда Дональд Трампнинг муҳожирларга қарши фармонига эътирозини эълон қилди. Дональд Трамп фармонини чиқарилганлиги ортидан «Коммивояжер» фильмининг режиссёри Асқар Фарҳодий ва актрисса Тарона Алидўстий ҳам муҳожирларга қарши қаратилан Трамп фармонига нисбаттан эътироз билдириб, 7-та исломий мамлакатлар фуқораларига ҳурмат -эҳтиром сифатида АҚШга сафар қилиш ва ушбу кинофестивал мукофотини топшириш маросимларида қатнашишидан воз кечдилар. Асқар Фарҳодий АҚШда яшайдиган иккита машҳур эронликлар яъни илк эронлик фазогир аёл Анўша Ансорий ва АҚШдаги NASA фазо агентлигининг етакчиларидан бири асли эронлик бўлган Фирўз Нодирийни ўз намояндаси сифатида Оскар мукофотини топширишнинг 89 маросимларига юборди. Хонум Анўша Ансорий ушбу мукофотни қўлга олганидан сўнг, Асқар Фарҳодий номидан Дональд Трампнинг муҳожирларга зид бўлган ва фитна солувчи фармонига қарши мазмундаги матнни ўқиб берди.
Ушбу матн ҳам маросим иштирокчилари ва АҚШ жомеаси томонидан маъқулланди ва тантанали равишда қўллаб қувватланди.
Аксарият марвидларда АҚШдаги сиёсатни Оскар мукофотларини топшириш маросимларида катта рол ўйнаган бўлсада аммо шу ҳол билан бирга 2017 чи йилги Оскар мукофоти АҚШда идеологик оралиқлар ва бир бирига зид ақидаларни пайдо бўлгани ҳамда Оқ уй давлати ва кино системаси ўртасидаги муаммоларни келиб чиққанлигининг далилидир.
Голиввудга катта таъсир ва нуфузга эга юбўлган АҚШдаги либерал партияси Дональд Трампнинг косенваторлик сиёсатларидан қаттиқ ташвишга тушган.
Ирқ ва миллат асосида муҳожирларни АҚШга киришларини тақиқлаш, чегараларда девор қуриш ва танқид этувчи оммавий ахборот воситалари йўлига тўсиқлар яратиш, АҚШда фашистик ва экстремистик оқимларни ривложланиши ва кучайишига замин яратадиган сиёсий ҳатти -ҳаракатлар сирасидандир.
Шу сабадан Оскар мукофоти дунё миқёсидаги кино саноатида энг муҳим янгилик ва мавзу сифтада бу маротаба Дональд Трамп сиёсатларига қарши чиқишларнинг майдонига айланди.
Мисол учун «Коммивояжер» картинасини жюри аъзолари юқори баҳолаб, бу фильм режиссёрини Оскар мукофоти билан тақдирладилар. Аммо ушбу фильм режиссёри Дональ Трампнинг муҳожирарга қарши қаратилган сиёсталарини қоралаб мазкур кинофестивалнинг мукофотлар топшириш маросимида қатнашмади. Эронлик режиссер юборган матн ҳам бу маросимда ўқиб берилди ва иширочилар ҳам ушбу матн мазмун моҳиятини эшитиб уни қарсаклар билан қўллаб қувватлашди.
Ҳатто АҚШдан ташқари бошқа мамлакатларда ҳам «Коммивояжер» фильми Трамнинг муҳожирлага зид фармонини қоралаш сабабчиси ва майдонига айланди. АҚШнинг Лос- Анжелес шаҳрида Оскар мукофотини топшириш маросимидан бир соат олдинроқ Лондон шаҳрининг хиёбонларидан бирида ушбу фильм намойиш берилди. Лондон шаҳрининг мусулмон ва покистонлик ҳокими ушбу фильмни намойиш берилишидан олдин Трампнинг муҳожирларга қарши фармонини қаттиқ қоралади. Лондон шаҳрида яшайдиган турли ирқ, миллат ва этник гуруҳлари Асқар Фарҳодийнинг ушбу фильмини олқишлашгани мазҳаб ва ирқ асосида инсонлар ўртасида девор қуриш ва ажралиш солиш мумкин эмаслигини яққол намоён эди.
Албатта Дональд Трампнинг шахсияти ва ҳатти ҳаракати ушбу эътирозларга унча аҳамият бермаётганлигидан далолат бермоқда. Шу ҳол билан бирга, дунё миқёсида ирқчилик ва миллатчиликни маҳкум этувчи ҳаракатлар қаршисида тура олиш ҳатто Трамп учун ҳам унча осон эмаслиги барча маълум бўлмоқда.