Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг Исломободда ўтказилаётган йиғилиши
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Исломободда ўтказилаётган йиғилиши
Покистон пойтахти Исломобод сешанба куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 22-йиғилишига мезбон бўлди ва бугун чоршанба кунида ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг 13-йиғилишига мезбонлик қилияпти. Сешанба кунги йиғилишда Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгаши раислигини, Покистон бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азизга топширди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф кеча сешанба куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг бошланишида, Покистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотини бошқаришдаги даврида ушбу ташкилотни кенгайтириш йўналишида муҳим ва умумий чора-тадбирларни кўришига умидворлик билдирди. Эрон, Туркия, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбийжон республикалари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 10 та давлат ҳисобланади. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақаси дунёнинг энг бой минтақаларидан бири бўлади.
Унда турли соҳаларда, хусусан энергетика секторида муносиб ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар ва қулайликлар мавжуддир. Ушбу минтақаларда жойлашган мамлакатлар Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида тижорат, юк ташиш ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилишади. Ушбу умумий имкониятлар шуни кўрсатмоқдаки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида аъзо давлатлар ўртасида ҳаморлик қилиш учун кўплаб яхши механизмлар бор. Эрон ўзининг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига уч йиллик раислик қилиш даврида, барча аъзо мамлакатлар манфати учун ушбу механизмлардан янада кўпроқ фойдаланишларига жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Ушбу ташкилот асосчиларидан бўлмиш Эрон томони, ушбу йўналишда мазкур минтақадаги мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликлар учун кўплаб битимларни имзолади. Аммо Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф томонидан ўз нутқи давомида қайд этилган муҳим жиҳатлар шундаки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ушбу ташкилотга аъзо бўлган ҳамма мамлакатларнинг ролини белгилаш учун ушбу ташкилот истиқболини амалий қилишда умумий механизмга эҳтиёж сезади.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақанинг иқтисодий мажмуасининг бири сифатида, тараққиёт учун эҳтиёж бўлган инфратузилмалар нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этадиган кўрсаткичларга эгадир. Жумладан ушбу кўрсаткичлар, 8 миллион километр масофани қамраб олган юртлар бўлиб, Осиё қитъасининг 20 фоизини ва жаҳоннинг 6 фоиз қисмини ташкил этади. Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақаси жамият ва бозор истеъмоли кўрсаткичлари нуқтаи назари билан ҳам 400 миллион нафардан кўпроқ аҳолига эга бўлиб, бир йирик имкониятга эга бўлган бозор ҳисобланади. Лекин ҳаммадан муҳими шундаки, қўшма инвестиция киритиш учун қулай шароит мавжуддир. Аммо ушбу соҳа эса, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг энг заиф томони ҳисобланади. Ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш эса, тўсиқларга дуч келмоқда. Ушбу монеъликларнинг энг муҳими эса, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақасида сиёсий кескинликларнинг мавжудлиги ва ушбу кескинликлардан келиб чиққан муҳит ҳамда мазкур ташкилотга аъзо бўлган айрим давлатларда ички муаммоларнинг юзага келганлигидир.
Мисол тариқасида, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқаларда қадимий кескинликларга ишора қилиш мумкин. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг асосчиларидан ҳисобланадиган Туркия ҳам иқтисодий муносиб имкониятларга эга бўлишига қарамай, мамлакат ичкарисида ва ташқи сиёсат доирасида ҳам кескинликларга рўбарў бўлган. Туркиянинг Европа иттифоқига аъзо бўлиши учун мойиллиги ва ҳаракатлари қатъий натижа бермаган бўлсада, аммо Туркиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ролини анчагина пасайтирган. Ушбу муаммолар Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий потенциал салоҳиятига ҳеч қандай путур етказмагандай туюлсада, лекин улардан фойдаланиш имкониятларини қийинлаштирган ва чеклаб қўйган. Эндиликда, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақалари учун иқтисодий ривожланиш ҳаракатлари зарурий ҳисобланади. Негаки, ушбу мақсадларга эришиш йўлида муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Иқтисодий ҳамкорлик минтақасининг ролини ошириш, фақат ушбу ташкилотнинг имкониятлари ва манбаларидан фойдаланиш билан рўёбга чиқади. Бунинг учун минтақада умумий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ва ўзаро жипслашиш ҳаракатларини янада мустаҳкамлаш зарурий ҳисобланади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.