Генерал Ҳусайн Деҳқон: Оммавий қирғин келтирувчи қуроллар Эроннинг сиёсатида жой олмаган
Генерал Ҳусайн Деҳқон Эрон баллистик ракеталарининг ядровий боеголовкалар билан жиҳозланиши ҳақидаги ғаламизликка қаратилган ташвиқотлари хусусида шундай айтдики, ғарб Эроннинг мудофаа қудратининг ошишига қаршилик кўрсатади
Эрон мудофаа вазирининг таъкидлашича, Эрон ҳарбий докторинасида ва мудофаа сиёсатининг асосида оммавий қирғин келтирувчи қуроллар мутлақ жой олмаган. Генерал Ҳусайн Деҳқон мухбирлар билан ўтказган суҳбатида ғарбликларнинг Эрон баллистик ракеталарининг ядровий боеголовкалар билан жиҳозланиши ҳақидаги ғаламизликка қаратилган ташвиқотлари хусусида шундай айтдики, ғарб Эроннинг мудофаа қудратининг ошишига қаршилик кўрсатади. Генрал Ҳусайн Деҳқоннинг қўшимча қилишича, Эрон тизими илоҳий аҳкомларга итоат қилади ва Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари диний пешво сифатида бундан олдин шундай эълон қилган эдики, Исломда оммавий қирғин келтирувчи қурол-аслаҳаларга ўрин йўқ. Шунингдек, генерал Деҳқон ҳарбий маҳсулотларнинг экспорт ва импорт кўлами ҳақида шундай айтдики, Эрон айни пайтда фақат импортга таянмайди ва деярли ички эҳтиёжларини ўзи таъминлаб келмоқда. Унга кўра, Эрон электроника ва алоқа саноатида ҳам Европага экспорт қилади.