март 07, 2017 18:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз
    Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони Эроннинг мақсадли ва таъсирчан ҳузури Каспий денгизи хавфсизлиги ва барқарорлигининг асосий омилидир деб айтди.

Бугун Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий Эрон шимолидаги Гургон шаҳрида ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва табиий манбалар илмлари университети билан ҳамкорлик қилиш келишувини имзолаш маросимида сўзлаган нутқида, Каспий денгизи атрофидагти барча мамлакатлар  Эрон билан ҳамкорлик қилиш орқали  бу минтақа хавфсизлигини имкон қадар таъминлаш мумкинлигини яхши биладилар деб қўшимча қилди.

Адмирал Сайёрий шунингдек  Каспий денгизи зоннасидаги мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликларни ривожлантириш соясида денгиз қароқчилиги, инсон трафсикаси ва гиёҳванд моддалар контрабандаси ҳамда  об -ҳаво ифосланиши каби муаммоларни олдини олиш ва уларга ечим топишни имкони бор деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ