март 08, 2017 17:56 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Ўсимлик дунёси ўз манфатини кўзлайдиганлардан сақланиши керак

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Табиий манбалар ҳафталигида бугун чоршанба куни эрта тонгда иккита мевали кўчат экдилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Табиий манбалар ҳафталигида бугун чоршанба куни эрта тонгда иккита мевали кўчат экдилар. Сўнгра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўзларининг нутқларида табиатдаги ўсимликлар ва кўкаламзор манзараларнинг аҳамиятига ишора қилиб шундай айтдиларки, кўп ҳолларда шаҳарлар ҳавосининг ифлосланиши ўсимликларнинг камлигидан ва иқлим ўзгаришларидан ҳамда Эронда чўл минтақаларининг кўплигидан келиб чиқади. Шунинг учун ўсимликлар дунёсининг аҳамияти жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари табиатда турли доривор ва гиёҳли ўсимликларнинг мавжуд эканлигини ва шимолдаги ўрмонларни Эроннинг кўкаламзорларидаги имтиёзларидан деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, шимолдаги қимматли ўрмонлар жаҳоннинг беназир ўрмонларидан бири ҳисобланади, аммо айрим ўз манфаатини кўзлаганлар миллий манфаатларга этибор бермасдан, мамлакатнинг манбаларига ва ўрмонларига зиён етказишади. Ушбу ўрмонларни сақлаб қолиш зарурийдир. Ул ҳазрат шундай таъкидладиларки, ўрмонлар соҳасидаги масъуллар қишлоқ хўжалигига оид ерларни миллий бойлик сифатида эҳтиёт қилиб сақлашлари лозим бўлади.    

Ёрлиқ