“Бунёдкор” қаторисига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i15912-Бунёдкор_қаторисига_учинчи_мағлубиятни_қабул_қилиб_олди
ОЧЛ-2017 3-тур: “Бунёдкор” қаторисига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
март 13, 2017 20:23 Asia/Tashkent
  • “Бунёдкор” қаторисига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди

ОЧЛ-2017 3-тур: “Бунёдкор” қаторисига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ “С” гуруҳи 3-турида ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” клубини қабул қилди.

Мазкур баҳснинг биринчи бўлимида жамоалар навбати билан устунликни қўлга олиб туришди. Бу вақтда ҳар икки жамоа бир қатор қулай вазиятлардан фойдалана олмади ва танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган меҳмонлар 55-дақиқага келиб, Жавлон Мирабдуллаевнинг қўпол хатосидан сўнг Жерри Бенгстон Мурод Зуҳуров билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очди.

Шундан сўнг Сергей Лушчан вазиятни ўнглаш учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, аммо булардан бирор наф чиқмади. Ўйин сўнггида эса Табризи жарима майдонига кириб келган вақтда йиқитилди ва ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Нуқтага яқинлашган Табризи Зуҳуровни алдаб, ҳисобни 2:0га етказди ва эронликлар сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

“Бунёдкор” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон) – 0 : 2 (0 : 0, 0 : 2)