Эрон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтирмоқчи
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни истади
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни истади. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари Иброҳим Раҳимпур сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашган чоғида шундай айтдики, Теҳрон ва Тошкент алоқаларни кенгайтириш дастурини Иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма комиссиянинг 12-йиғилишида ўрганиб чиқади. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Тошкентда икки мамлакатнинг савдо ва иқтисодий алоқалари бўйича ҳозирги вазиятини муҳокама қилишди. Шунингдек, Ироҳим Раҳимпур ва Элёр Ғаниев Эрон ва Ўзбекистоннинг юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорликларни қўллаб-қувватлаш ҳақида келишиб олишди. Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазирининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари душанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов билан учрашиб, Ўзбекистоннинг Эрон орқали озод сувларга чиқиш ҳақида музокара ўтказишди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашган чоғида шундай айтдики, Тошкент Теҳрон билан алоқаларини янада кенгайтириш учун жиддий иродаси бор ва халқаро сувларга Эроннинг Чобаҳор йўли билан чиқишни муҳим деб билади.