Қозоғистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб қувватлайди
Қозоғистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида расмий аъзо бўлишини ҳимоя қилади
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида расмий аъзо бўлишини Қозоғистон давлати ҳимоя қилишини таъкидлади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ташкилот бўлиб, 2001 йилнинг 15 июн кунида Хитойнинг Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан таъсис этилди. Кейинчалик Ҳиндистон ва Покистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлди. Айни пайтда Эрон, Афғонистон, Мўғилистон ва Белоруссия ҳам ушбу ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов шанба куни Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Африка ишлари бўйича ўринбосари Иброҳийм Раҳимпур билан учрашганида икки мамлакат президентларининг охирги учрашувлари чоғида бир миллиард доллар миқдоридаги иқтисодий келишувнинг имзоланганига ишора қилиб, ушбу битимлар ҳажмининг муҳимлигини, иқтисодий алоқаларни юксалтириш учун Эрон ва Қозоғистон иродасининг нишонаси деб атади. Иброҳийм Раҳимпур ҳам ушбу учрашувда Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йил бўлганлигига ишора қилиб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ўсиш жараёнини таъкидлади.