Руҳоний: Янги йил эронлик ёшлар учун омад ва муваффақият келтиради
Ҳасан Руҳоний бугун душанба куни ҳижрий шамсий янги йил билан Эроннинг буюк халқини ва мамлакатдан ташқарида бўлган эронликларни ҳамда минтақадаги наврўз байрамини нишонлайдиган барча халқларни табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳижрий шамсий йил ҳисоби бўйича 1396 йилнинг кириб келиши муносабати билан йўллаган мурожаатида шундай айтдики, ифтихорли эронликлар бир-бирлари билан ҳамжиҳат ва аҳл-иноқ бўлишлари керак ва янги йил азиз эронликлар учун янада кўпроқ тараққиёт ва омадлар келтиради ҳамда Эронлик ёшлар учун янада кўпроқ иш жойлари яратилади. Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний бугун душанба куни ҳижрий шамсий янги йил билан Эроннинг буюк халқини ва мамлакатдан ташқарида бўлган эронликларни ҳамда минтақадаги наврўз байрамини нишонлайдиган барча халқларни табриклаб шундай айтдики, наврўз табриги барчанинг гиналарини униттиради.
Ҳасан Руҳонийга кўра, ҳижрий шамсий 1395 йил Иқтисодий муқовамат, ҳаракат ва амал сиёсатларининг ижро этилиши ҳамда ядровий келишувларнинг амалда бажарилиши йили бўлди. Бу иккала мавзу ҳам Эрон халқи учун ижобий аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, Эрон президенти эронлик саноатчилар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб орадиган ишчиларга миннатдорчилик билдириб шундай таъкидладики, ўтган йилда Эроннинг саноат тармоғида ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши кўлами янада кенгайди.