Ҳасан Руҳоний Москвага етиб келди
(last modified Mon, 27 Mar 2017 14:15:00 GMT )
март 27, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Москвага етиб келди
    Ҳасан Руҳоний Москвага етиб келди

Эрон президенти Россия президентининг расмий таклифига биноан, олий мартабали делегацияга бошчилик қилиб Россияга сафар қилди ва Москвага етиб келди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Россия президентининг расмий таклифига биноан, олий мартабали делегацияга бошчилик қилиб Россияга сафар қилди ва Москвага етиб келди. Ушбу юқори мартабали меҳмонни аэропортда Россия ташқи ишлар вазири ва Эроннинг Москвадаги элчиси ҳамда Россиянинг Теҳрондаги элчиси кутиб олишди. Ҳасан Руҳоний бугун душанба куни Росссия бош вазири Дмитрий Медведовнинг кечки зиёфатида иштирок этиши кўзда тутилган. 

Эрон президентин Ҳасан Руҳонийни Россия президенти Владимир Путин томонидан расмий кутиб олиш маросими, икки томонлама суҳбатлар ва икки мамлакат президентлари бошчилигидаги олий мартабали делегациянинг музокаралари ва ўнлаб ҳужжатларнинг имзоланиши сешанба куни бўлиб ўтади. Шунингдек, Эрон ва Россия президентлари музокаралар якунида "Ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик томон" номли баёнотни нашр этишлари кутилмоқда. Ушбу баёнот ўз ичига барча соҳаларда икки томонлама алоқаларнинг истиқболлари ва Сурияда терроризмга қарши курашишни давом эттириш мақсадида минтақавий ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш ва халқаро яқинлик ва минтақада хавфсизликни ўрнатиш масалаларини қамраб олади. 

Ёрлиқ