Эроннинг бошқарув соҳаларида аёллар самарали иштирок этмоқда
Эрон аёлоар тараққиёт ҳаракати миллий халқ жамғармаси расмийси эронлик аёлларнинг барча соҳаларда самарали ва фаол қатнашаётганини маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Аёллари тараққиёти миллий халқ фонди раиси Отифа Саъидийнажод мамлакат аёллари барча соҳалада фаол қатнашиши муносиблигига тўхталиб, ҳозирда Эрон Ислом республикаси вилоятларида ушбу жамғармасининг 370 штаб-квартираси фаолият юритаётганини таъкидлади.
Эронда аёлларнинг фаол ролининг аҳамияти шу даражададирки, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳам ҳар доим турли соҳаларда аёлларни қўллаб-қувватлашга урғу бериб келганлар.
У киши Эрон жамиятида қатнашиши ва ижтимоий масъулиятда эркак ва аёлларниг бир хил ролига ишора қилиб, аёлларнинг борлиги ва фаол қатнашиши учун ҳеч қандай чеклов йўқлигини эълон қилганлар.
Инқилоб раҳбари меритократияни эркак ва аёлга ижтимоий ва сиёсий масъулият юклашнинг ягона мезони сифатида ҳисоблаб шу нуқтаи назардан вазирлик ёки мажлис вакили каби жойларда таржрибали ва самарали аёл яхшироқ ва малакали бўлса, исломга кўра унинг хизмат муддати чегараси йўқ деб буюрганлар.
Эрон Инсон ҳуқуқлари штабининг " Аёларнинг бошқарув ва қарор қабул қилиш соҳаларида иштироки" номли ҳисоботи ҳам Эроннинг маъмурий тизимида гендер адолатига эришилганига ишора қилади.
1401 /бундан 3 йил аввал/ ва 1402 йилларда Эрон Маъмурий Ҳарбий Статистика Йилномаси томонидан чоп этиш ҳисоботга биноан, Эрон ижро ҳокимияти органларнинг мансабдор, шартномавий, муддатли ва меҳнат ходимларининг умумий сони 1401 охирида 2 миллион 246 минг 397 кишини ташкил этди. Шундай эса 1 миллион 247 миннг 559 нафари яъни 56 фоизи эркаклар ва 998 минг 838 нафар яъни 44 фоизи аёллардир.