Шамхоний: Терроризмга қарши кураш халқаро ҳамжамият хавфсизлигининг биринчи устувор йўналиши бўлиши керак
(last modified Wed, 05 Apr 2017 12:30:59 GMT )
апрел 05, 2017 17:30 Asia/Tashkent
  • Терроризмга қарши кураш халқаро ҳамжамият хавфсизлигининг биринчи устувор йўналиши бўлиши керак
    Терроризмга қарши кураш халқаро ҳамжамият хавфсизлигининг биринчи устувор йўналиши бўлиши керак

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний чоршанба куни Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга ҳамдарлик билдирди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, террорчилик гуруҳларининг бегуноҳ одамларга қарши жиноятлари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу инсониятга қарши булган унсурлар билан кураш олиб бориш фикрий йўналиш берувчилар ва уларнинг хомийлари халқаро ҳамжамиятнинг хавфсизлик соҳасидаги устувор кун тартибидан жой олишлари керак. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний чоршанба куни Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга йўллаган ҳамдарлик номасида, Россияниннг Санк-Петербург метросида содир этилган террорчилик портлаш ҳодисасини кескин қоралаш билан терроризмга қарши курашда Теҳрон ва Москванинг стратегик ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш ва давом эттиришни таъкидлади. Али Шамхонийнинг қўшимча қилишича, мағлуб бўлган террорчиларнинг ҳар қандай ҳаракатлари, такфирчи терроризмга қарши кураш олиб боришда биринчи ўринда турадиган мамлакатларнинг ҳақиқий азму қарорига ҳеч қандай халақит беролмайди.    

Ёрлиқ