Эрон давлати Британия бош вазирининг асоссиз иддаоларига кескин жавоб қайтарди
(last modified Thu, 06 Apr 2017 12:23:29 GMT )
апрел 06, 2017 17:23 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосимий
    Баҳром Қосимий

Эрон ташқи ишлар вазирлиги нотиғи деди: Ғарб давлатларини тажовузкор режимлар, хусусан Яманга қарши ваҳшиёна ҳужумлар уюштираётган ва тенгсиз бир урушни йўлга қўйган Ол Сауд режимига қурол -яроқ етказиб бериши, Британия бош вазирининг билдирган иддаоларига мутлақо зиддир

Эрон телерадиокмпанияси хабарига кўра, бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи  Баҳром Қосимий   Эрон давлатини минтақада нотинчликлар яратишда айблаган Британия бош вазири Тереза Мей иддаоларига кўрсатган аксиламалида, афсус билан айтганда  Британия бош вазирининг билдирган   ёлғон ва ассосиз иддаолари биринчи марта эмас деб таъкидлади.

Айтиш керакки Британия бош вазири Тереза Мей  Саудия Арабистонига уюштирган сафарида  Эронга қарши янги иддаоларини такрорлади.

Баҳром Қосимий ҳам ўз сўзларида Британия бош вазири жуда  осонлик билан  сўнгги  йиллар давомида минтақада юз берган воқеа- ҳодисаларни кўрмаганга олмоқда, зеро у аттайинми, билмасдан ми  Ўрта Шарқ минтақасида давом этаётган бўҳронлар ва нотинчликлар ҳамда халқини орқага қолиши каби муаммоларни Британия давлати ва унинг иттифқочиларининг  мустамликачилик, зўравонлик ва адолатсизликка асосланган сиёсатларининг натижаси эканлиги  эсдан чиқарган.   Британия ва унинг иттифоқчиларининг нотўғри ва ғаразли сиёсатлари туфайли Ўрта Шарқ минтақасида уруш ва бўҳронлар авж олган деб қўшимча қилди.

Қосимий шунингдек шубаҳасиз Эрон ислом жумҳурияти стратегик ва нозик бир минтақа бўлган Ўрта Шарқда тинчлик,  хавфисзлик ва осоишталикни вужудга келтиришга бор куч- қудратини ишга солмоқда, ҳамда  терроризм ва экстремизм каби шум оқимларнинг таҳдидлари ва хавф хатарига қарши муттасил кураш олиб бормоқда деб аниқлик киритди

Ёрлиқ