Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний жума куни эрталаб АҚШ томонидан Сурияга қарата ракета ҳужумини амалга оширганини кескин қоралади
Теҳрон жума намози имом хатиби, минтақадаги террорчиларнинг хомийлари ва Америка давлати химиявий қурол-аслаҳаларни Суриядаги террорчи гуруҳларга тақдим этишган деб айтди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний жума куни эрталаб АҚШ томонидан Сурияга қарата ракета ҳужумини амалга оширганини кескин қоралаш билан шундай айтдики, террорчиларга хомийлик қиладиган мамлакатлар ёлғон иддаолар билан террорчи гуруҳларга қарши курашда муваффақиятга эришаётган Сурия армиясини химиявий ҳужум қилишда айблашмоқда. Оятуллоҳ Имомий Кошоний Американинг ва минтақадаги айрим давлатларнинг Суриядаги террорчиларни молиявий ва қурол-яроқ билан ҳимоя қилишларига ишора қилиб шундай таъкидлаб ўтдики, Суриядаги террорчи гуруҳларнинг ихтиёрига химиявий қуролларни тақдим этган террорчилик гуруҳларининг хомийлари терроризмга қарши кураш олиб боришни даво қилишади. Теҳрон жума намози имом хатиби минтақа ва жаҳоннинг ҳозирги вазиятига ишора қилиб шундай айтдики, Америка қўшма штатларининг минтақадаги ҳаракатлари, Исроил режими ва Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятлари жаҳоннинг бугунги кундаги энг мусибатларидан ҳисобланади. Шунингдек, Оятуллоҳ Имомий Кошоний Эронда 2017 йилнинг 19 май куни шаҳар ва қишлоқларда ўтказиладиган парламент ва президет сайловларига ҳам ишора қилиб ўтди.