Эрон Американинг Сурияга қарата ҳужумининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i16822-Эрон_Американинг_Сурияга_қарата_ҳужумининг_салбий_оқибатлари_ҳақида_огоҳлантириди
Баҳром Қосемий бугун жума куни Эрон телерадиокомпанияси билан қилган суҳбатида АҚШнинг Сурияга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумини кескин қоралади
(last modified 2018-08-22T17:50:14+00:00 )
апрел 07, 2017 17:25 Asia/Tashkent
  • Эрон Американинг Сурияга қарата ҳужумининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириди
    Эрон Американинг Сурияга қарата ҳужумининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантириди

Баҳром Қосемий бугун жума куни Эрон телерадиокомпанияси билан қилган суҳбатида АҚШнинг Сурияга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумини кескин қоралади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американинг Сурияга қарата амалга оширган ҳужумидаги бир томонлама ҳаракати бутун минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини издан чиқаради деб таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун жума куни Эрон телерадиокомпанияси билан қилган суҳбатида АҚШнинг Сурияга уюштирган ҳаво ҳужумини кескин қоралаш билан шундай айтдики, шу каби ҳаракатлар террорчиларнинг манфатига хизмат қилади ва Суриядаги ҳамда минтақадаги террорчи гуруҳларни янада мустаҳкамлашга кўмак беради. Баҳром Қосемийга кўра, Американинг ҳужуми Суриядаги вазиятни олдингидан кўра янада мураккаблаштиради, бу эса минтақа ва бутун дунё учун хатарли ҳисобланади. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Суриянинг Эдлиб шаҳрида химиявий қурол ишлатилганлиги тўғрисида тадқиқот ўтказилишини истади. Америка бугун жума куни эрталаб Эдлиб шаҳрида сешанба куни химиявий ҳужум амалга оширилганини баҳона қилиб, 59 та Томагак русумли қанотли ракетасини Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги Ю эС эС Рос ва Ю эС эС Пуртер номли ҳарбий кемаларидан туриб Ҳўмс вилоятидаги Шаъийрот ҳаво базасига қарата учирди. Сурия армияси берган баёнотга кўра, Американинг Эдлиб вилоятига қарата амалга оширган ракета ҳужумида 6 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва катта талафотлар ҳам етказилган.