Баҳром Қосемий: Терроризмни бутунлай йўқ қилишнинг бирдан бир йўли бу жаҳоннинг бирлашувидир
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Швецияда содир этилган террорчилик жиноятларини қоралади
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Швецияда содир этилган террорчилик жиноятларини қоралаб шундай айтдики, терроризмни таг-томири билан йўқ қилиш фақат жиддий ирода, содиқона ва халқаро жипслашиш билан амалга ошади холос. Швеция полициясининг маълумотига кўра, 7 апрель куни Spendrups компаниясига тегишли юк машинаси ўғирлаб кетилган, сўнгра у шаҳар марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетиб, 550 метргача ҳаракатни давом эттирган. Машина 15 кишини жабрлаган, уларнинг 9 нафарини аҳволи оғирлиги айтилмоқда. 4 киши ҳалок бўлган. Айни вақтда, эҳтимолий қўпорувчилик бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Швеция бош вазири Стефан Ловфоннинг таъкидлашича, мамлакат пойтахти Стокголм марказида жума куни содир этилган ушбу ҳужум, террорчилик ҳаракати эканлигини кўрсатмоқда. Баҳром Қосемийга кўра, айрим ғарб ва араб давлатлари Американинг Сурияга қарата амалга оширга ошкора тажовузини ҳимоя қилишар эди. Лекин терроризм балоси дунёнинг барча нуқталарида ўз жиноятларини содир этишини яна бир бор намойиш этди.