Лорижоний: Террорист барча илоҳий динларга эргашувчилар ва инсоният учун таҳдид ҳисобланади
(last modified Mon, 10 Apr 2017 13:56:44 GMT )
апрел 10, 2017 18:56 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Террорист барча илоҳий динларга эргашувчилар ва инсоният учун таҳдид ҳисобланади
    Лорижоний: Террорист барча илоҳий динларга эргашувчилар ва инсоният учун таҳдид ҳисобланади

Эрон парламенти ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон парламенти раиси Миср парламенти раисига йўллаган хатида террорчиларни барча илоҳий динларга эргашувчилар учун таҳдид дея атади

Эрон парламенти раиси Миср парламенти раисига йўллаган хатида террорчиларни барча илоҳий динларга эргашувчилар учун таҳдид дея атади. Эрон парламенти ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугун душанба куни Миср вакиллар палатаси раиси Али Абдулъол Саййид Аҳмадга йўллаган мурожаатномасида Миср халқига ҳамдардлик билдириб, ушбу мамлакатда содир этилган террорчилик портлашни кескин қоралади. Унга кўра, террорчи ҳамма илоҳий динларга эргашувчилар ва инсоният учун таҳдид бўлиб, ушбу террорчилик балоси илоҳий юксак қадриятлар ва таълимотларга қаршидир.

Али Лорижонийнинг айтишича, минтақадаги ҳозирги шароит, террорчиларга қарши курашиш учун мамлакатларнинг ўзаро ҳамжиҳат ва жипслашувини тақозо этади. Эрон парламенти раиси шундай таъкидладики, терроризмнинг қурбони бўлган Эрон халқи терроризмга қарши курашда Мисрнинг буюк халқи билан ёнма-ён туради. 9 апрель куни Миср шимолидаги Танта ва Искандария шаҳарларидаги копт насронийлари қатнайдиган черковларда худкушлар томонидан амалга оширилган иккита теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ инсон жароҳат олди