Каспий денгизи ҳудудидаги мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириш Эроннинг муҳим мақсадларидандир
-
Эрон ислом жумҳурияти Эрон шимолида жойлашган Каспий
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон шимолида жойлашган Каспий денгизи ҳудудидаги мамлакатлар хусусан Россия ва Озарбойжон республикаси билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш Теҳрон давлати дастурида жой олган энг биринчи галдаги мавзулардандир деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг видеоконференция орқали иштирокида Мозандарон вилоятида 7 минг 261 нафарни доимий иш жой билан таъминлайдиган 33 минг 800 миллиард риёл маблағидаги 43 янги лойиҳа ва проектлар фойдаланишга топширилди.
Сори шаҳрида Ҳасан Руҳоний ушбу лойиҳаларни очилиши маросимида 1395 -чи ҳижрий -шамий йил давомида Эрон ва Россия ўртасидаги садво- иқтисодий ва тижорат соҳасидаги алоқаларини олдинги йилларга қараганда 80 фоиз ошганлигига тўхталиб, Мозандарон вилоятидаги Амиробод портида янги инфратузилмаларни ишга туширилиши билан икки давлат алоқаларини янада ўсишига умид қиламан деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасида товар айрибошлаш ва савдо -иқтисодий ҳамкорликларини тобора кенгайиб боришига ишора қилар экан, келгуси йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий алоқалар янада оширилади деб таъкидлади.