Зариф: Американинг Сурияга қилган ҳужуми халқаро қонунларни бузиш ҳисобланади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17062-Зариф_Американинг_Сурияга_қилган_ҳужуми_халқаро_қонунларни_бузиш_ҳисобланади
Эрон ташқи ишлар вазири Американинг Сурияга қилган ракета ҳужумини кескин қоралади
(last modified 2018-08-22T17:50:18+00:00 )
апрел 12, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Зариф: Американинг Сурияга қилган ҳужуми халқаро қонунларни бузиш ҳисобланади
    Зариф: Американинг Сурияга қилган ҳужуми халқаро қонунларни бузиш ҳисобланади

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг Сурияга қилган ракета ҳужумини кескин қоралади

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг Сурияга қилган ракета ҳужумини кескин қоралаб шундай айтдики, ушбу ҳужум халқаро қонунларни поймол этиш ҳисобланади. Ирна ахборот агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни Италия ташқи ишлар вазири Анжилина Алфоно билан телефон мулоқоти ўтказганида, Сурияда химиявий қурол ишлатилганини баҳона қилиб АҚШнинг Сурияга қарата амалга оширган ҳужумини кескин қоралади ва ушбу фожеанининг сабабчиларини аниқлаш учун халқаро комитет ташкил этилишини таъкидлади. Италия ташқи ишлар вазири Анжилина Алфоно ҳам ушбу телефон суҳбатида халқаро ва минтақавий масалалар хусусида Муҳаммад Жавод Зариф билан фикр алмашди. Америка армияси жума куни Суриянинг Ҳўмс вилоятидаги Шаъирот ҳаво базасига ракета ҳужумини амалга оширган эди.