Баҳром Қосемий: Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича икки ёқламалик ёндашуви самарасиз тугамоқда
-
Баҳром Қосемий: Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича икки ёқламалик ёндашуви самарасиз тугамоқда
Европа иттифоқи сешанба куни Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича жорий этилган санкцияларни яна бир йилга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Европа иттифоқининг Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича санкцияларни яна бир йилга узайтиришга доир чораларини қоралаб, шундай айтдики, Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари мавзуси бўйича икки ёқламалик сиёсатлари самарасиз ва натижасиз тугамоқда. Европа иттифоқи сешанба куни Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича жорий этилган санкцияларни яна бир йилга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемийнинг бугун чоршанба кунги баёнотида қайд этилишича, Европа иттифоқининг Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақидаги баёноти ҳақиқатни бузиб кўрсатган ва воқеъликни нотўғри талқин қилган. Баёнотда Эрондаги диний эркинликка қаратилган тизимдаги фуқароларнинг ҳуқуқларига боғлиқ ҳақиқатлардан кўз юмилган ва фақат сиёсий нуқтаи назар билан ёндашилган. Баҳром Қосемийга кўра, Эрон ушбу тескари ва иғвогарлик билан талқин қилинган ташвиқотлардан холи бўлиб, исломий тараққий этган тамойиллар ва конституцияга асосан ўз фуқароларининг ҳуқуқларини янада юксак савияга кўтариш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ўз йўлида давом этади.