Зариф: Туркманистон билан узоқ муддатли ҳамкорликлар Эроннинг кун тартибидан ўрин олган
Ашхабодда Эрон ва Туркманистон тадбиркорларининг анжуманига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Эрон ва Туркманистон тадбиркорларининг анжуманига бағишланган йиғилишда сўзга чиқиб шундай айтдики, икки томонлама алоқаларни эътиборга олиб Ашхабод билан узоқ муддатли ҳамкорликлар кун тартибидан жой олган. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Ашхабодда Эрон ва Туркманистон тадбиркорларининг учрашувида шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон Туркманистон мустақиллигини расмий тан олган энг биринчи мамлакат ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам Эрон томони икки мамлакат ўртасида алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлганлиги муносабати билан ҳам Туркманистон халқи ва давлати билан бирга ёнма ён турибди. Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, икки юрт миллий бозорлар бўйича муомалаларни янада фаоллаштира олади. Эрон Туркманистоннинг тараққиётини ва хавфсизлигини ўзининг тараққиёти деб билади ва эндиликда эса икка малакат ҳам нотинч минтақаларда жойлашганига қармай, ушбу иккала юрт етакчиларининг сиёсатлари ва стратегиясида тинчлик ҳукмронлик қилади.