апрел 18, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • президентлик сайлов
    президентлик сайлов

Эрон халқи яна бир бор президентлик сайловларни қизғин ва яхши рўҳ -кайфият билан кутиб олмоқчи.

Роса бир ойдан сўнг яъги жорий йилнинг 19 май куни  Эроннинг 12 чи президентлик сайлови билан бир вақтда, исломй парламентнинг ўртабосқич сайловлари ҳамда шаҳар ва қишлоқлар исломий  кенгашларининг 5 чи сайловлари бўлиб ўтади.

 Ушбу сайловларни юқори даражада ўказиш учун барча лозим шароит ва заминлар муҳайё этилган. Бу вазият эса сайловларни шаффоф ва рақобатли фазода ўтишидан далолат бермоқда.Ҳатто минтақа ва халқаро миқёсидаги сиёсий доиралар ва оммавий ахборот воситалари ҳам бу мавзуни тасдиқлашган.  Ҳалигача рақобатлар расман бошлангани йўқ, чунки Эроннинг Кузатув кенгаши томонидан президентлик сайловлар номзодлари салоҳиятини тасдиқланиши босқичи ўз якунига етмоқда. Албатта сайлов номзодлари салоҳиятини аниқлаш ва эълон қилиш жараёни 5-10 кун давом этади. Бундай назорат ва кўриб чиқишлар нафақат Эронда балки бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд. Бошқа мамлакатларда Эроннинг Кузатув кенгаши каби муассасалар ва ташкилолар фаолият қилишади. Улар ҳам айни шу вазифа ва масъулитяга эгалар. Бундай ташкилотлар бошқа баъзи мамлакатларда конституцион суд ва ё парламент таркибида фаолият қиладилар. Сўнги кунларда оммавий ахборот воситалари эътиборини ўзига тортган масала ҳам ҳардоим сайловларда кенг қамровли қатнашиш билан шўҳрат қозонган ва махсус ибрат намунага айланган эронликлар ва  Эрондаги сайловолди  ҳол -ҳаводир. 

Ёрлиқ