Машҳад шаҳрида Ислом дунёсининг шаҳар ҳокимлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Эрон ислом жумҳуриятининг Машҳад шаҳрида жаҳоннинг 22 мамлакатидан ташриф буюрган шаҳар ҳокимлари иштирокида Ислом дунёсининг шаҳар ҳокимлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Ассалому алайкум Эрон халқаро радиосининг азиз тингловчилари, бугун 25 апрел кунида Эрон ислом жумҳуриятининг Машҳад шаҳрида жаҳоннинг 22 мамлакатидан ташриф буюрган шаҳар ҳокимлари иштирокида Ислом дунёсининг шаҳар ҳокимлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ИСЕСКО томонидан 2017 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти сифатида Машҳад шаҳри тайинланди. Машҳад 2017 шаҳар штабининг олдиндан белгиланган дастурларининг ижро этилиши йўналишида Машҳад шаҳар ҳокимлиги бошчилигида ташкил этилди. Сўнги икки йил давомида Машҳад шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ушбу йиғилишни имкон қадар яхши ўтиши учун зарурий чора-тадбирлар кўрилди. Ушбу дастурлар ИСЕСКО ташкилотининг кўрсатмаларига асосан устуворлик билан ижро этилган. Шунингдек, ушбу муҳим жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимки, шаҳар ҳокимлигининг ушбу дастурларни ижро этишдаги ёндашуви қисман бўлмаган, балки ушбу дастурларни амалга ошириш олдиндан тақдиқланган дастурларни ижро этиш йўлида ва Машҳад шаҳрининг бошқа шаҳарлар аҳолиси учун тақдим этилган эди.
Машҳад 2017 дастурларини имкон қадар юқори савияда ўтказиш, масъулият юклатилган тўрта идора миллий кенгаши томонидан юборилган схема асосида амалга оширилди. Лозим чораларни ва келишилган дастурларни ижро этилиши учун Муқаддас Машҳаднинг шаҳар ҳокимлиги масъул этиб тайинланган. Сайёҳликни кенгайтириш ва алоқа инфратузилмаларининг ўсиши, маданий дастурларнинг ижро этилиши йўлида баён этилган. Исломий мамлакатлар ёшларининг ўхшашлиги ҳақидаги йиғинлар ва учрашувлар, Ипак йўли, телеканал ташкил этиш, шаҳар манзарасини намойиш этиш, диққатга сазавор жойлар, боғ-роғларда сайл ўтказиш, билим парки Машаҳад шаҳрининг ифтихорига оид мавзулар, Минатюралар паркини ривожлантириш ва шаҳардаги 2 йўналишдаги поезд линиясидан фойдаланиш мавзулари Машҳад шаҳар ҳокимлигининг 2017 йилда кўзда тутилган бошқа режаларидан ҳисобланади.
Ушбу йиғилиш Ислом дунёсидаги шаҳар ҳокимликлари ўртасида алоқаларни ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун муҳим стратегияни йўлга қўйиш мақсади билан ўтказилди. Ушбу йиғилишда иштирок этиш учун ҳозиргача 34 та шаҳар ва 22 та мамлакат тайргарлик кўрди. Ушбу мамлакатлар, Осиё ва Европа ҳамда Африка қитъасидан бўлиб, шунингдек Россия мамлакати ҳам ушбу учрашувда кузатувчи мақомида қатнашди. Мазкур йиғилишнинг биринчи кунида шаҳар ва вилоятнинг масъуллари иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, кун охирида ушбу йиғилиш меҳмонлари Машҳад шаҳрининг қадимий марказларига ва диққатга сазавор жойларига ташриф буюришди.