Генерал Жаъфарий: бошқа мамлакатлар билан таққосланганда Эрон муносиб тинчлик ва осойишталикка эгадир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17802-Генерал_Жаъфарий_бошқа_мамлакатлар_билан_таққосланганда_Эрон_муносиб_тинчлик_ва_осойишталикка_эгадир
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони душманларнинг йирик харажатлари ва турли дастурлари билан бир пайтда Ливан, Сурия ва Ироқда Эрон давлатининг душманлар қаршисида тутган позицияси минтақа миқёсида Эрон ислом жумҳурияти мувафаққиятларининг далилидир деб айтди.
(last modified 2018-08-22T13:20:31+00:00 )
апрел 30, 2017 14:00 Asia/Tashkent
  • Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони
    Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони душманларнинг йирик харажатлари ва турли дастурлари билан бир пайтда Ливан, Сурия ва Ироқда Эрон давлатининг душманлар қаршисида тутган позицияси минтақа миқёсида Эрон ислом жумҳурияти мувафаққиятларининг далилидир деб айтди.

Бугун Исломий Инқилоб  соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Муҳаммадали Жаъфарий  Теҳронда ўтказилган йиғилишда  барча дўст мамлакатлар ва  душманлар Эронда изчил хавфсизлик ва тинчлик мажудлигини эътироф этишмоқда.  Эроннинг ҳарбий ва ҳуқуқ -тартибот органларининг  саъй -ҳаракатлари туфайли бошқа мамлакатлар билан қиёсланганда Эронда муносиб ва изчил тинчлик ва хавфсизлик ҳукм сурмоқда деб айтди.

Генерал Жаъфарий шунингдек  халқаро миқёсида Эроннинг муносиб хавфсизлигига ишора қилиб,   Эрон ислом жумҳуриятининг тутган позицияси барча душманлар хусусун АҚШ, босқинчи сионистик режими ва Арабистонни мағлуб этган деб қўшимча қилди.