Ғуломали Хушрў: Арабистон мудофаа вазирининг сўнгги изҳороти Эронга нисбатан таҳдид ҳисобланади
(last modified Fri, 05 May 2017 12:40:38 GMT )
май 05, 2017 17:40 Asia/Tashkent
  • Ғуломали Хушрў
    Ғуломали Хушрў

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси Саудия Арабистони валиаҳдининг ўринбосари ва бу режим мудофаа вазирининг сўнги изҳороти Эронга нисбатан жиддий таҳдиддир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, БМТдаги Эрон ислом жумҳурияти намояндаси Ғуломали Хушрў  Ол Сауд режими мудофаа вазирининг бундай душманона сўзлари бу режимни Эрон ичкарисида террорчилик амалиётларни ижро этмоқчи бўлган гуруҳчаларни  ҳимоя этаётгани ва улар билан ҳамкорлик қилаётганлигининг маъносидадир деб айтди.

БМТдаги Эрон намояндаси БМТ бош котиби ва БМТ хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган норозилик нотасида  Саудия Арабистон мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмоннинг Эронга қарши сўзларига тўхталиб,  "Арабистон режими  Эрон ичкарисида уруш ва тўқнашувларни вужудга келтиришни мақсад қилган" деган изҳороти Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан ошкора таҳдид бўлиб,  БМТ устави 2 моддасининг 4 фаслини бузиш маъносидадир баён этди.

Ғуломали Хушрў шунингдек деди: Арабистон режими мудофаа вазирининг изҳороти нафақат Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан ошкора  таҳдид, балки  Ол Сауд режимини Эрон ичкарисида террорчилик амалиётларни амалга оширишга уринаётган томонлар билан ҳамкорлик қилиши ва  Эрон душманлари позицияларини қўллаб қувватлаётганлигинининг далилидир.

Ол Сауд режими молиявий ҳимоятига эга экстремистик гуруҳчалар ҳужумида 9 нафар эронлик чегарчиларни шаҳид бўлгани Саудия Арабистон режимининг Эронга нисбатан душманона ҳатти- ҳаракатининг яққол намуналаридан ҳисобланади деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ