Эрон сайловидаги қонунбузарликларни текшириб чиқадиган муассасаларнинг механизми ва назорат қилиши
(last modified Sun, 07 May 2017 06:43:56 GMT )
май 07, 2017 11:43 Asia/Tashkent

Эрон президенти сайловидаги қонунбузарликларни ва унинг қай тарзда боришини текшириб чиқиш”

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Эрон президенти сайловидаги қонунбузарликларни ва унинг қай тарзда боришини текшириб чиқиш”га доир мавзуга бағишланади.    

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Жорий йилнинг 19 май куни Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайлови ва маҳаллий кенгашлар учун сайлов бўлиб ўтади. Бугунги дастуримизда сайловдаги қонунбузарликларни текшириб чиқадиган муассасаларнинг механизми ва назорат қилишга доир ишларига бағишланади. Эронда сайловни ўтказилиши тизим арконларини ташкил этишда муҳим ролга эгадир. Шунинг учун сайловни тўғри ва камчиликсиз ўтказиш кўплаб аҳамиятга моликдир. Эрон суд ҳокимиятининг раиси Оятуллоҳ Омелий Лорижоний бу ҳақда шундай баён қилади. Ушбу тизимнинг конституциясида қайд этилган қонун қоидаларга риоя қилишимиз керак. Биринчи навбатта ахлоқ ва одоб қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Сайловда иштирок этаётганлар бир бирларига нисбатан ҳурматсизлик ва ножўя гапларни айтишлари, шаръий ва диний жиҳатдан рухсат берилмайди. Баҳс ва мунозаралар пайтида танқид қилиш ўз йўлига, лекин ушбу танқид туҳмат ва бўҳтонга ўтиб кетмаслиги лозим. Барча сайлов номзодлари ўз тарафдорлари олдида сайловолди чиқишларида шаръий ва ахлоқий доирадан чиқмаган ҳолда маруза қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

     Ҳуқуқий жиҳатдан сайлов жараёнининг бориши устидан назорат қилишдан мақсад умумий амалиёт мажмуасини ўз ичига оладики, бу ҳам бўлса сайловни ҳаққоний ва қонунни тўғри ижро этилиши учун ишонч ҳосил қилишдир. Шундан келиб чиқиб, Эронда сайловни назорат қилиш қайси ташкилотнинг зиммасига юклатилганлиги, Эрон конституциясининг 99-моддасида қуйидагича қайд этилган. Кузатув кенгашига Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши сайлови, президент сайлови ва парламент сайловини ҳамда референдумдаги умумий овозларни назорат қилиш мажбурияти юклатилган. Конституциянинг ушбу моддасига эътибор қаратиладиган бўлса, сайлов устидан назорат қилиш умумий тарзда Кузатув кенгашининг салоҳиятига ва ваколатига киради. Кузатув кенгаши 12 нафар аъзодан иборат бўлиб, шубҳасизки президент ва парламент сайлови сингари сайловларда барча сайлов участкаларини назорат қила олмайди. Шу боис, қонун ушбу ташкилотга назорат учун ҳайъатларни тайинлашга рухсат берди. Ушбу ҳайъатлар уч қисмга бўлинади марказий ҳайъат, вилоят ҳайъати ва сайлов участкалари ҳайъати.

     Сайловнинг соғлом муҳитда ва ахлоқий ҳамда қонунларнинг бузилмасдан ўтказилиши ҳар доим Исломий жумҳурият тизими масъулларининг ташвишларидан ҳисобланиб келган. Суд ҳокимияти ҳам ижрочилар ва кузатувчилардан қатъий назар, сайлов жараёнида қоидабузарликлар содир этилмаслиги учун ва ушбу ҳолатни олдини олиш учун сайловни ташкил этувчиларга ўз вазифаси доирасида ёрдамга беради ва агар воқеъликда қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилса, ушбу сиёсий рақобатда адолатсизликка йўқ қўймаслик учун зудлик билан ишга киришади ва тегишли чораларни кўради. Суд ҳокимияти томонидан сайловни назорат қилиши Кузатув кенгашининг сайловни устидан назорат қилиш ваколатига дахл қилмайди. Негаки, ушбу муассасаларнинг ҳар бири ўзига хос вазифаларга эгадир. Кузатув кенгаши сайловни назорат қилувчиси сифатида сайловга ўз номзодини кўрсатганларнинг салоҳиятини ва мос келишини ўрганиб чиқиш ҳамда сайловнинг тўғри ва ҳаққонийлиги хусусида ўз нуқтаи назарларини ва қарорини эълон қиладиган расмий ташкилот ҳисобланади. Аммо, Суд ҳокимиятининг вазифалари эса конституциянинг 156-моддасига мувофиқ қонунбузаликларни олдини олишга қаратилган. Президент сайлови тўғрисидаги қонунда жиноят ҳисобланадиган ҳолатлар ва ушбу қонун бузарликни олдини олиш масъулияти Суд ҳокимияти зиммасига юклатилган. Ушбу қонунбузарликлар жумласига, давлат имкониятларидан ва мол-мулкидан фойдаланиб сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдир.

    Аммо айрим ҳолларда сайлов жараёнида номзодлар ёки бошқа мутахассислар томонидан қонунни бузиш ҳолатлари содир этилган тақдирда, ушбу иш бўйича тегишли жазо чораларини қай тарзда қўллаш белгилаб ўтилган. Президент сайловидаги қонубузарликларни текшириб чиқиш орган ходимлари яъни, жиноят содир этилган тақдир ушбу жиноий ишларни кўриб чиқадиган ва ошкор этадиган муассасалар, хавфсизлик вазирлиги, соқчилар корпуси, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан Теҳрондаги Суд маҳкамасида ишни қўзғатиш ва дастлабки тергов суриштирув ишларини бошлашади. Оддий фуқаролар ҳам ушбу орган ходимларига сайловга доир маълумотларни ёки бўлмасам сайловдаги қонунбузарликлар ҳақида ўз шикоятларини тақдим этишлари мумкин. Сайловчилар томонидан сайлов участкаларида ўзлари тарафдорлик қилаётган номзодга берган овозларини санашда ишонч ҳосил қилишлари мақсадида, номзодлар томонидан кўрсатилган ишончли вакиллар ва сайлов кузатувчилари томонидан овозларни ҳисоблаб чиқиш жараёнида бевосита кузатиб туришади. Ҳар бир сайлов участкасидаги овозларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун ижроия ҳайъатига сўнгра эса, назорат учун Кузатув кенгашига тақдим этилади.

    Сайловчиларнинг овозини сотиш ва сотиб олиш, овоз бериш жойида ҳар хил шахслар томонидан сайлов бюлетенида муаяйн номзодларнинг исмини ёзишга қартилган тавсиялар ва биттадан ортиқ номзодга овоз бериш ҳолатлари шунингдек сайлов ишларига халақит бериш, сайлов қоидабузарликларига киради. Кимдаким, сайлов ўтказилиши тарзи ҳақида шикояти бўлса, овоз берган кунидан 7 кун мобайнида ўзининг асосланган шикоятини Кузатув кенгаши котибиятига тақдим этиши мумкин. Ушбу назоратлардан кўзланган мақсад, сайловдаги қонунбузарликларни олдини олишдир. Чунки, халқнинг овозини ҳимоя қилиш зарурий ҳисобланади. Халқ овози омонат нуқтаи назаридан, Эрон ислом жумҳуриятида сайловни ўтказувчи масъуллар ва тегишли мутасаддилар қўлида бўлади. Шунинг учун конституция сайловни тўғри ва ҳаққоний ўтказилишини ҳамда сайловчиларнинг овозини ҳимоя қилишни сайловнинг барча босқичида ва сайлов ўтказилиши натижаларига ишонч ҳосил қилиш учун назорат қилишни лозим топган.     

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.