Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари сайловар аҳамиятини таъкидладилар
(last modified Mon, 08 May 2017 06:29:30 GMT )
май 08, 2017 11:29 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эроннинг минглаб маданий шахсяитлари, олий ўқув юртлар талабалари, университет устозлари, маориф вазирлиги ишчилари ва мутахассислари билан учрашганида яна бир маротаба эронликларни келгуси сайловлар жараёнида кенг- қамровли ҳузур топишларини таъкидладилар.

 Исломий Инқилоб Музазам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий кеча "Ўқитувчи куни" муносабатида бўлиб ўтган бу учрашувда  сайловларни ўта аҳамияли ва муҳим мавзу эканлигини ва ислом жумҳурияти тузумида сайловларни диний халқчилилк ақидаларнинг натижаси ва самараси бўлганлигига тўхталиб,   турли қарашлар ва сиёсий нуқтаи назар билан 2017 чи йилнинг 19 чи май куни ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларида халқнинг қизғин ишироки,  Эрон қудрати ва шукуҳининг сақланиши ва исломий тузум мустаҳкамлигининг кафилидир. Эронликлар сайловларда қизғин қатнашишлари билан Эрон халқига нисбатан душманларнинг ҳар қандай фитна ва душманлигини чипакка чиқаради деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек  Эрон халқини саҳнада ҳузур топиши ва сайловларда қатнашиши  душманларнинг душманлиги ва фитналари қаршисида мустаҳкам бир монеадир. Чунки  80 миллион аҳолига эга мамлакат доно, заковатли ва кучли инсоний кучлари, миллионлаб ёшларининг шукуҳ ва қудрати билан ҳар қандай душман кўнглида қўрқув ва хавотирни вужудга келтира олади деб қўшимча қилдилар.

Эронда исломий жумҳуриятни иш бошлагани ва Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлигидан қарйиб 40 йил ўтиб бормоқда. Бу йиллар ичида эронликларни сайловларда қизғин қатнашиши уларни қай  даражада ҳузури топишларини кўрсатади. Бу ҳузур таъсирлари  исломий жумҳурият тузумининг қудрати ва халқчиликнинг изчиллигидан далолат бермоқда.

Сайловларда халқнинг огоҳлик билан қизғин қатнашиши,   ҳар қандай таҳдидлар қаршисида Эрон ислом жумҳурияти тузуми қудратининг  кўрсаткичи ҳисобланади. Эрон халқи  ҳар бир сайловларда кенг -қамровли қатнашишлари билан  исломий жумҳурият қудратини бутун жаҳон хусусан душманларга намойиш беришга муваффақ бўлишмоқда. Эронликларни овоз бериш округлари ва сайлов қуттилари олдига келиши исломий тузум сутунларини янада кучайишига замин яратмоқда.

Шу сабабдан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳам халқни сайловларда қизғин иштирок этиши Эрон тинчлиги, осойишталиги ҳамда қудрати ва шукуҳини сақлаш маъносида эканлигини таъкидлаб,  ким ва қайси номзодга овоз беришингиз муҳим эмас, муҳимшудирки, халқ сайловларда қатнашиб,  ислом ва исломий жумҳурият тузумини мудофаа ва ҳимоя қилишга тайёр бўлишганини исботлаб беришлари керак деб эълон қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз баёнотларининг бошқа қисмида  ўқитувчининг жомеадаги муҳим роли ва ўрнига ҳам ишора этдилар.

 Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Эрон қудрати ва тарақиёти ҳам жомеа ёшларининг  илмий ривожланиши ва тўғри -ва аниқ таълим- тарбиялари гаровидадир деб айтдилар.

 Исломий Инқилоб раҳбари бугунги кунда уруш йўли билан халқлар ва мамлакатларга нуфуз топишнинг имкони йўқлигини таъкидлаб,   ёшларига таълим -тарбия бериш йўналишида нотўғри ва адашган йўлни танлаган жомеа халқи хусусан ёшлари фикр ақидаларига нуфуз топиши учун душманга имконият яратиб беради. Шундай бир ҳолда  душманнинг ҳарбий ҳужумидан ҳам ёмонроқ ва зарарли натижаларга дучор бўлади деб изоҳладилар.

Мустамликачи ва зўравон қудратлар тарих давомида  шундай ҳатти- ҳаракатлар ва сиёсатлари билан ислом оламига кўп зарбалар етказишган.

 Оятуллоҳ Хоманаийнинг ЮНЕСКО ташкилотини 2030 рақамли ҳужжатини танқид қилишгани ҳам айни шу мавзунинг яққол намунасидир.

 Зўравон қудратлар турли равишлар билан ҳардоим бошқа мамлакатларга психологик ва таблиғотий ҳужумлари билан дунё халқлари, мамлакатлари, тафаккур ва қарашларига таъсир ўтказишга уриниб, у ё бу халқ ва мамлакат маданияти ва жаҳонқараши ўрнида ўз маданияти ва қарашларини жойлаштиришга саъй -ҳаракат қилишмоқда.

Шу сабабдан айтиш мумкинки Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёнотлари ушбу муҳим ҳақиқат ва воқеликларнинг шарҳ ва таҳлилидир.