Ядровий қуролсиз Ўрта Шарқ минтақасини яратишга сионистик режим тўсқинлик қилмоқда
МАГАТЕдаги Эрон намояндаси ўз сўзларида АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган сионистик режими Ўрта Шарқда ядровий қуролсиз минтақани яратиш учун энг асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда деб айтди.
Бугун Халқаро атом энергияси бўйича агентлигидаги Эрон ислом жумҳуриятининг намояндаси Ризо Нажафий Венада ўтказилган ЭНПИТИ - ядровий қуролларни ишлаб чиқарилиши ва кенгайтирилишини тақиқлаш бўйича халқаро ташкилотнинг қайта кўриб чиқиш конференциянинг дастлабки қўмитаси йиғилишида бутун жаҳон минтақаларида ядровий қуролларни буткул йўқ қилиниши ва ядровий қуролсиз дунёни яратиш зарурлигини таъкидлаб, ядровий қуролсиз Ўрта Шарқни яратишга сионистик режимнинг тўсқинлик қилиши кўп хавотирларнишларни келтириб чиқариб, халқаро ва минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда деб қўшимча қилди.
Нажафий шунингдек бу заминда БМТ хавфсизлик кенгаши ва ЭНПИТИнинг қайта кўриб чиқиш конференцияси томонидан чиқарилган турли резолюцияларига ишора қилиб, сионистик режимни бу резолюцияларга қарши чиқиши ва бу босқинчи режимни АҚШ томонидан ҳимоя этилаётганлиги сабаб ушбу резолюциялар ижро этилмаган ва Ўрта Шарқда ядровий қуролсиз минтақани яратиш мавзусини кўп муаммоларга юзмаюз этган деб аниқлик киритди.