Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Сайловнинг асосий ғолиби тизим ва Эрон миллатидир
(last modified Wed, 17 May 2017 12:12:08 GMT )
май 17, 2017 17:12 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни минглаб эронликлар билан учрашган чоғларидаги нутқларида одамларнинг сайлов участкаси кенг кўламда боришлари зарурлигини таъкидладилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эронда жума куни бўлиб ўтадиган сайловни жаҳон халқларига миллий байрам, халқнинг юксак қаҳрамонлиги ва янги ғояларни ҳамда исломий халқчиллик жозибадорлигини намойиш этишдир деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни минглаб эронликлар билан учрашган чоғларидаги нутқларида одамларнинг сайлов участкаси кенг кўламда боришлари зарурлигини таъкидлаб шундай айтдиларки, жума куни ҳар қайси бир номзод сайловчиларнинг кўпроқ овозини қўлга киритса, сайловнинг асосий ғолиби ҳисобланади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон сайловини дунё ҳамжамияти ва сиёсатчилари кўз олдида янги ғоялар ва исломий демократиянинг жозибадор эканлигини кўрсатиш деб айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, диний халқчиллик исломий жумҳурият тизими орқали ва Имом Хумайни (ра) томонидан инсониятда тақдим этилди ва Эрон миллати жума куни яна бир бор ушбу янги ғояларни жаҳонга намоён этади. Ул ҳазрат шундай таъкидладиларки, Эронда жума куни ўтказиладиган сайлов Америка ва Европа ҳамда минтақадаги Америкага эргашувчи давлатлар шунингдек Сионистик режим масъуллари ва турли идораларидаги мутасаддиларнинг диққат эътиборида бўлади. Улар Эрон халқининг қай тарзда ва қандай руҳиятда сайловни ўтказишларини кузатишади. Шунингдек, исломий инқилоб муаззам раҳбари Осиё ғарбидаги минтақаларда ва Африканинг шимолидаги мавжуд нотинчликларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, шундай нотинч шароитда Эрон ислом жумҳурияти илоҳий лутф ва иноят билан сайловни осойишта ва тинч ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.