май 18, 2017 18:21 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Қашқовий
    Ҳасан Қашқовий

Чет эл мамлакатларида Эрон ислом жумҳурияти президентлик сайловларининг 12- чи даврасини ўтказилишини назорат этиш делегацияси раиси Эрон президентлик сайловлари дунёнинг 102мамлакати ва 310 сайлов участкаларида ўтказилади деб хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Ҳасан Қашқовий Эрон ислом жумҳуриятининг президентлик сайловларида қатнашишлари учун чет эл мамлакатларидаги эронликлар учун АҚШда 55 та сайлов участкаси, БААда 21, Ироқда 22, Англияда 12 -та сайлов участкалари ташкил қилинганлигини эълон этди.

 Эрон ташқи ишлар вазирининг парламент ва консуллик масалалари бўйича муовини ўз сўзларида  чет эл мамлакатларида истиқомат этувчи эронликларни Эрон президентлик сайловларини қўллаб қувватлашгани ва  олқишлашганига тўхталиб,  сайловларни назорат ва ижро этилиши учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқилиб, овоз бериш тарифалари сайлов участкаларига йўлланган деб айтди.

У шунингдек эртага- жума куни эрталаб соат 8-дан кечқурун соат- 18 гача  сайловлар бўлиб ўтади. Аммо бошқа мамлакатлардаги Эрон элчихоналари ва ваколатхоналари ҳам лозим бўлганида  овоз бериш муддатини узайтира олишади деб аниқлик киритди.

Айтиш керакки эртага жума куни Эрон президентлик сайловлари, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги  Эрон элчихоналарида ўтказилади.

 Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Эрон элчихонаси ҳам  бу мамлакатда истиқомат этувчи барча эронликларни   элчихонага келиб  президентлик сайловларда қатнашишларини сўраган.

Эртага жума куни  Эрон президентлик сайловлари билан бир вақтда, Исломий жумҳуриятнинг шаҳар ва қишлоқлари исломий кенгашлари сайловлари ҳам ўтказилади.

Ёрлиқ